Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 37 / Божхона

ДБҚ режалари

 

Президентнинг божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинди.

 

Божхоначиларга – устамалар ва имтиёзли автокредитлар

1 сентябрдан бошлаб божхона хизмати ходимларини қуйидагича моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари режалаштирилмоқда:

биринчидан, тасдиқланган разрядлар бўйича уларнинг (шу жумладан, мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг) лавозим маошларини белгилашда тегишли тариф сеткасининг 1,5 тариф коэффициентини қўллаш;

иккинчидан, ДБҚ марказий аппарати, ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, ­«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология марказининг махсус унвонларга эга бўлган ходимлари лавозим маошларига 70% миқдорида ойлик устама белгилаш.

Мазкур устама қонунчиликда белгиланган рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг лавозим маоши таркибига киритилади.

Бундан ташқари, ДБҚ раиси тақдим этадиган рўйхатлар бўйича божхона ходимларига қуйидаги шартларда автомобилларни харид қилишга кредитлар бериш таклиф этилди:

● кредит бериш муддати – 5 йил;

● дастлабки бадал суммаси – автомобиль қийматининг 25%и;

● фоиз ставкаси миқдори – кредит бериш санасида амал қилган МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси;

● кредит бўйича таъминот – автомобиль гаровга чиқарилгунча ва расмийлаштирилгунча кредитни қайтариш мажбуриятлари қисқа муддатли суғурталанишини ҳисобга олган ҳолда «кредитдаги» автомобиль гарови;

● кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш, асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни сўндириш банк усулида фоизлар ва асосий қарзни сўндириш бўйича 6 ойлик имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади.

 

Божхона йиғимлари: 16 танинг ўрнига 3 та

Бугунги кунда амалдаги божхона йиғимлари турлари сони – 16 та. Илгари уларнинг миқдорларини, айрим ҳолларда уларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ўзгартирган ҳолда оптималлаштириш режалаштирилган эди, бироқ лойиҳа тасдиқланмади.

Ишлаб чиқувчиларнинг мўлжалига кўра, жорий йил 1 сентябрдан божхона йиғимлари ставкалари жадвали қуйидаги кўринишда бўлади:

Т/р 

 

Божхона йиғимининг тури 

 

Божхона йиғими ставкалари 

 

1

 

Божхона қиймати эквиваленти қуйидагича бўлган товарларни тегишли режимларга божхонада расмийлаштириш («экспорт», «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш», «божхона транзити» режимларидан ташқари):

1 500 АҚШ долларигача

1500 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ долларигача

10 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

 

 

 

 

 

2 ЭКИҲ

7 ЭКИҲ

16 ЭКИҲ

2

 

Дастлабки декларациялашда божхона қиймати эквиваленти қуйидагича бўлган товарларни тегишли режимларга божхонада расмийлаштириш («экспорт», «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш», «божхона транзити» режимларидан ташқари):

1 500 АҚШ долларигача

1500 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ долларигача10 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

 

 

 

 

 

1 ЭКИҲ

5 ЭКИҲ

12 ЭКИҲ

3

 

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилганлик учун

 

2 ЭКИҲ

 

Товарларни «экспорт», «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш», «божхона транзити» режимларида божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар ундирилмайди.

 

 

 

Божхона йиғимлари тарзидаги барча тушумлар ДБҚ тасарруфида қолиши ҳамда ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, божхона органларини янада ривожлантириш, кутилмаган харажатларни қоплаш ва «фронт-офисни» сақлаш учун сарфланиши кўрсатилган.

 

«Фронт-офислар» божхонада БЮДни тўлдиришда ёрдам беради

2019 йил 1 январдан бошлаб ДБҚнинг Тошкент вилояти ва Тошкентдаги бошқармалари божхона постлари ҳамда «Тошкент-АЭРО» божхонасида ТИФ иштирокчиларига божхона юк декларацияларини тўлдириш хизматларини кўрсатиш учун ёлланма ходимлар махсус гуруҳлари – «фронт-офислар» ташкил этиш режалаштирилган. Бундай ходимлар шартнома асосида жалб этилади, уларнинг хизматига ҳақ тўлаш учун ДБҚ Махсус жамғармаси маблағлари йўналтирилади.

Бу пилот лойиҳа бўлиб, ижобий натижа берганда 2019 йил 1 сентябргача ДБҚнинг бошқа бошқармалари фаолиятига жорий этилади.

 

Инсофли ТИФ иштирокчилари учун – соддалаштирилган тартиб

2019 йил 1 январдан бошлаб ДБҚ органлари инсофли ТИФ иштирокчилари – «ваколатли иқтисодий операторлар»ни аниқлай бошлайдилар, улар қонунчиликда белгиланган айрим соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан ҳамда таъминотни тақдим этмай туриб, божхона тўловларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдалана оладилар.

«Ваколатли иқтисодий операторлар»ни танлаб олиш тартиби ва мезонлари ҳукумат тасдиқлаши учун киритилади.

Бундан ташқари, жорий йил 1 октябрдан бошлаб олиб кириладиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштирилгунга қадар махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировкалашни бекор қилмоқчилар (Рўйхат, ВМнинг 12.12.2011 йилдаги ­324-сон қарорига 2-илова).

 

Кўрикдан ўтказиладиган божхона юки «тасодифан танлаб» белгиланади

Президентнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб асосий принципи «ялпи» божхона назоратини ўтказиш эмас, балки товарларни танлаб олиб божхонада назорат қилишдан иборат бўлган хавфни бошқариш автоматик тизими жорий этилмоқда.

Лойиҳада бунда қуйидаги божхона йўлакларини қўллаш таклиф этилган:

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:

«сариқ йўлак» – хавф даражаси ўртача бўлган ёки тасодифан танлаб олинган товарлар ва транспорт воситалари бўйича божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотлар текширилишини назарда тутади;

«қизил йўлак» – бу ерда хавф даражаси юқори бўлган ёки тасодифан танлаб олинган товарлар ва транспорт воситалари бўйича божхона назоратининг муайян шакллари қўлланилади.

«Сариқ» ва «қизил» йўлаклар 70% ва 30% нисбатда, тегишинча, хавфлар профиллари ёки товарлар ва транспорт воситаларини тасодифан танлаш асосида қўлланилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб:

«яшил йўлак» – хавф даражаси паст бўлган товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилмайди;

«кўк йўлак» – хавф даражаси ўртача бўлган ёки тасодифан танлаб олинган товарларнинг божхона назорати улар чиқариб юборилгандан кейин қўлланилади. ДБҚ марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари аппаратлари томонидан амалга оширилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб тегишли йўлаклардаги товарлар ва транспорт воситаларини тасодифан танлаб олишнинг фоизли нисбатини жорий этилаётган тизим мониторинги якунларига кўра ДБҚ белгилайди.

ТИФ иштирокчиси товарларни божхонада расмийлаштиришга сарфлайдиган вақт божхона ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичи саналади. Божхонада расмийлаштириш вақти тўғрисидаги статистик ахборот ДБҚнинг расмий веб-сайтида ҳар ой эълон қилиб борилади.

Шунингдек 1.01.2019 йилдан бошлаб олиб кириладиган товарларни фақат видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойларда божхона кўригидан ўтказиш режалаштирилмоқда. Бунда видеоёзув 3 ой давомида сақланиши ва унга ДБҚ марказий аппарати уланиши имконияти таъминланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.   

 

Ленара ХИКМАТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1750 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика