Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 37 / Амалий бухгалтерия

Захира қаерга сарфланади

 

Захира капитали счётида (8520) 10 млн сўмлик сумма бор. У қаерга ҳисобдан чиқарилади?

 

– Захира капиталини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида уни шакллантириши назарда тутилган хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этадилар.

Чунончи, АЖда жамият уставида назарда тутилган, аммо унинг УКнинг 15%идан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси).

Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, АЖнинг захира капитали маблағлари фақат имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, акциядорларнинг талабига кўра акцияларни сотиб олиш, корпоратив облигацияларни муомаладан чиқариш ва жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш учун фойдаланилади. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

 

МИСОЛ. Акциядорлик жамияти захира капитали маблағларини қуйидагиларга йўналтиради:

акциядорларнинг талабига кўра акцияларни сотиб олишга – 100 млн сўм;

имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлашга – 30 млн сўм;

зарарлар ўрнини қоплашга – 10 млн сўм.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаганда захира капитали ҳисобига акциядорларнинг талабига кўра акциялар сотиб олинди

 

100

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўланди

 

30

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Зарарлар ўрни қопланди

 

10

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

8710-«Ҳисобот даврининг қопланмаган зарари»

 

 

Масъулияти чекланган жамиятлар ҳам жамият уставида назарда тутилган, лекин устав капиталининг ­15%идан кам бўлмаган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. МЧЖнинг захира фонди унинг зарарларини қоплаш ва жамият томонидан устав фондидаги улушни (улушнинг бир қисмини) олиш учун мўлжаллангандир («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси).

 

МИСОЛ. МЧЖ чиқиб кетаётган муассисдан УФдаги улушни олмоқда. Ҳисса суммаси – 200 млн сўм.

МЧЖ захира капитали маблағларини қуйидагиларга йўналтиради:

соф активлар суммаси билан чиқиб кетаётган муассиснинг бошланғич ҳиссаси ўртасидаги фарқни сўндиришга – 50 млн сўм;

зарарларни қоплашга – 10 млн сўм.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Чиқиб кетаётган муассиснинг УФдаги улуши жамият томонидан олинди

 

200

 

8630-«Жамият олган улуш»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

Соф активлар суммаси билан чиқиб кетаётган муассиснинг бошланғич ҳиссаси ўртасидаги фарқ сўндирилди

 

50

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

Зарарлар қопланди

 

10

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

8710-«Ҳисобот даврининг қопланмаган зарари»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика