Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 32 / Амалий бухгалтерия

Божхона имтиёзларини ҳисобга оламиз

 

Ташкилот июль ойида ишлаб чиқариш учун импорт хом ашё олди. Бизга консервалар учун металл қопқоқларга имтиёз бердилар. Имтиёз учун асос – Президентнинг 31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон қарори ва ВМнинг 4.09.2012 йилдаги 585-ф-сон фармойиши.

ПҚ-1633-сон қарор бўйича божхона имтиёзларини ҳисобга олиш учун қандай проводкалардан фойдаланиш лозим?

 

Юқорида кўрсатилган имтиёзмақсадли эмас, шу сабабли у балансдан ташқари счётда акс эттирилади.

2019 йил 1 январгача ёғ-мой, гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар, унинг эҳтиёт қисмлари, ёрдамчи материаллар, ингредиентлар ва компонентлар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади (31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон қарорнинг 11-банди).

Рўйхатга киритилган товарлардан ёғ-мой, гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда фойдаланилиши керак. Тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ олиб кирилган товарлардан мақсадга кўра фойдаланилмаганда бўшайдиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини қўллаган ҳолда тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ундирилади (ВМнинг 585-ф-сон фармойиши 2-банди).

Хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона имтиёзлари қуйидагича тақдим этилади:

а) бўшайдиган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан;

б) бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини кўрсатмаган ҳолда.

Мазкур ҳолда имтиёз натижасида бўшаган пул маблағлари эмас, олиб кириладиган товарлардан (хом ашё) мақсадли фойдаланилиши лозим. Тегишинча, имтиёз мақсадли бўлмайди.

Имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисобланмайди ва маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) харид қийматига киритилмайди (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, улар берилиши сабабли бўшаган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби лозим даражада юритилишини таъминлаш учун улар бюджетга ҳар бир солиқ, божхона ва мажбурий тўлов тури бўйича 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари счётларида акс эттирилади. Имтиёзли давр тугагач (сизнинг ҳолатда бу имтиёзлар қўлланган хом ашёдан фойдаланиш даври) бўшаган маблағлар суммаси ушбу счётларнинг кредитига ҳисобдан чиқарилади (Йўриқноманинг 448-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­21-сон БҲМСга 2-илова).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика