Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар юмшатилди

 

Устав фонди, хорижий инвесторнинг энг кам улуши, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ва муассисларга талаблар юзасидан ўзгартиришлар киритилади (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони).

 

Фармон билан Адлия ва Иқтисодиёт вазирликлари, шунингдек Давлат рақобат қўмитасининг чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар борасидаги қуйидаги таклифлари қабул қилинди.

Биринчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори камайтирилади. Камида 30% миқдорида хорижий улушга эга бўлган ташкилот чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона деб тан олинар эди. Ушбу чегара 15%гача пасайтирилади.

Иккинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг устав фондидаги юқорида кўрсатилган улуш эгаси хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Шу тариқа, жисмоний шахс бўлган инвесторлар учун имкониятлар кенгайтирилади.

Учинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача камайтирилади.

Маълумот учун: юқорида кўрсатилган талаблар «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида, шунингдек Президентнинг 30.11.1996 йилдаги «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги ПФ–1652-сон Фармони 1-бандида келтирилган.

Тўртинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори 3 бараварга камайтирилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозир Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ҳужжатлар ўзи келган ҳолда тақдим этилганда унинг миқдори 32 ЭКИҲни ва Интернет орқали рўйхатдан ўтганда 16 ЭКИҲни ташкил этади.

Прочитано: 1383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика