Ходим ишлаб чиқариш мақсадлари учун шахсий автомобили – микроавтобусдан фойдаланади. Автомобиль двигатели қуввати 80 от кучини ташкил этади.
Ходимнинг шахсий автотранспортидан фойдаланганлик учун компенсацияни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
– Шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун компенсация ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларга Тартибга (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) мувофиқ тўланади.
Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади (Тартибнинг 4-банди):
От кучи сони
|
Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори, ЭКИҲ миқдорида |
100 от кучидан юқори
|
4,5
|
70 от кучидан 100 от кучигача
|
3,5
|
70 от кучигача
|
2
|
Компенсация ойига 1 марта, календарь кунларнинг сонидан қатъи назар, ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи билан бир вақтда тўланади.
Ходим таътилда, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек, у бошқа сабабларга кўра ишга чиқмаган, шахсий автомобилдан фойдаланмаган вақтлар учун компенсация тўланмайди.
Кўрсатилган нормалар доирасидаги компенсацияга солиқ солинмайди ва ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайди.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.