Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 28 / Божхона

«Яшил» йўлак: 30 млн сўмлик тиббий буюмлар йўли тўсилди

 

Самарқанд халқаро аэропортида «ДомодедовоСамарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган республикамиз фуқароси О.Ш. «яшил» йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор-йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.

 

Натижада сумка ичида 29,8 млн сўмлик 12 турдаги тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган товарлар ва iPhone 5S уяли телефон борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. Суд мажлисида О.Ш. ўз кўрсатмасида бу каби товарларни республикамизга олиб киришда меъёрий чекловлар борлигини билмаганлигини, бу ҳолатни бошқа такрорламаслигини, қилмишидан афсусда эканлигини айтиб, енгил жазо беришларини сўраган. Суд унга нисбатан жазо тайинлашда вақтинча ҳеч қаерда ишламаслиги, қарамоғида икки нафар фарзанди борлиги, оиласида ягона боқувчи эканлиги, оилавий шароити ва моддий аҳволини инобатга олган ҳолда тегишли қарор чиқарди.

Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган ҳамда тегишли экспертиза хулосасига кўра тиббий амалиётда фойдаланиш учун тақиқланган тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган товарлар тегишли тартибда йўқ қилинди ва iPhone 5S уяли телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1139 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика