Муассис чиқиб кетаётганда корхона унинг устав капиталидаги улушини ўзи сотиб олди. Энди корхона мазкур улушни қолган муассислар – жисмоний шахслар ўртасида бепул тақсимламоқчи.
Устав фондидаги корхонанинг улушидан текинга олинган улушга қайси ставкада ЖШДС солинади?
П.Вупсина.
– Юридик шахс томонидан текинга олинган корхона устав капиталидаги улуш моддий наф тарзида олинган даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси, 2-банди) ва унга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси).
Агар даромад олаётган жисмоний шахслар корхонанинг ходими бўлмаса, улар бухгалтерияга:
► ўз даромадидан ЖШДСнинг энг юқори ставкаси бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза (Солиқ кодексининг 186-моддаси);
► моддий наф тарзидаги даромаддан ЖШДС ушлаб қолмаслик тўғрисида ариза тақдим этишлари мумкин. Бунда жисмоний шахс солиқни декларация асосида мустақил равишда тўлаши керак (Солиқ кодексининг 189-моддаси).
Бундай аризалар тақдим этилмаган тақдирда, тўлов манбаида солиқ солиш даромад ҳақиқатда тўланганда амалга оширилади (сизнинг ҳолатда – таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилганда). ЖШДСнинг ҳисоб-китоби солиқ солиш базасидан келиб чиқиб, йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳамда белгиланган ставкалар бўйича амалга оширилади, бошқача айтганда – шкала бўйича (Солиқ кодексининг 185-моддаси).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.