Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 28 / Божхона

Таклиф – тадбиркордан, ечим – машварат билан

 

Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (5.10.2016 йилдаги ­ПФ-4848-сон) асосида ташкил этилган Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда таклиф этилган Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлари, божхона органлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида фаолият кўрсатиб келаётган вилоятнинг мутасадди идора ва ташкилотларининг раҳбар ва мутахассислари, шунингдек тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Йиғилишни Жамоатчилик маслаҳат кенгаши раиси Э.Салиҳов олиб бориб, тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлигини таъминлаш борасида вилоят божхона бошқармаси томонидан 2018 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ божхона органларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, имтиёз ва преференцияларни қўллаш тартибини такомиллаштириш ҳамда товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишни тартибга солиш бўйича янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Жумладан, мазкур Фармон асосида ТИФ соҳасида давлат хизматларининг шаффофлигини ва улардан эркин фойдаланиш имкониятини, мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблигини таъминлаш тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланиши айтилиб, мазкур қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган талабларни давлат органлари ходимлари ва экспортчи корхоналар вакиллари ўртасида бир хил талқин этилишини таъминлаш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Қодиров Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (22.06.2018 йилдаги 463-сон) кўра жисмоний шахслар томонидан Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Савол-жавоб тарзида ўтказилган Жамоатчилик кенгаши мажлисида тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди. Хусусан, «Самарқанд Пойафзал Класс» қўшма корхонасида тижорат ишлари бўйича директор ўринбосари Дилором Бабаева хом ашё товарларининг божхона қийматини пасайтириш бўйича ДБҚга таклиф бериш, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси ДУК директори Ж.Ҳайдаров эса навбатдаги сайёр учрашувларни тадбиркорлар ҳузурида ўтказиш юзасидан таклиф беришди.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1031 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика