Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 28 / Солиқ солиш

Қандай расмийлаштирсангиз, шундай тўлайсиз

 

Ходимларимиздан бири касалхонада ётди. Даволаниш тугагандан кейин у келгусида даволаниши учун зарур дори воситалари ёзилган тиббий хулосани тақдим этди. Шу хулоса асосида ходим дори-дармонларни харид қилиш учун моддий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.

Дори воситаларини олишга моддий ёрдамга ЖШДС солинадими?

О.Написов.

 

– Корхонанинг ходим учун дори воситаларига харажатларига солиқ солиш тартиби мазкур операция қандай расмийлаштирилишига боғлиқ бўлади.

Агар корхона раҳбари дори воситаларини харид қилиш учун моддий ёрдам ажратишга буйруқ чиқарса, унинг суммасига ЖШДС солинади. Шахсий хусусиятга эга бўлган воқеалар (фарзанд туғилиши, ходим ёки унинг фарзандларининг тўйи), шу жумладан дори воситаларини харид қилиш муносабати билан ходимларга тўланадиган моддий ёрдам рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради (Солиқ кодекси 173-моддасининг 4-банди). Мазкур тўловларга белгиланган тартибда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади. Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга тааллуқли бўлган моддий ёрдамга нисбатан Солиқ кодекси 179-моддасининг 1-банди бўйича имтиёз қўлланилмайди.

Бошқа вариант – корхона дори-дармонни ўзи харид қилиб, ходимга беради. Бу ҳолда дориларнинг қиймати ходимнинг ЖШДС солинадиган моддий ёрдам кўринишидаги даромади деб эътироф этилади (Солиқ кодекси 177-моддасининг 2-банди).

Солиқ кодексида ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек корхонанинг даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик учун қилинган харажатлари ЖШДСдан озод қилиш назарда тутилган (Солиқ кодекси 179-моддасининг 3-банди).

Кўрсатилган даромадлар солиқ солишдан озод этилади, агар юридик шахслар:

● соғлиқни сақлаш ташкилотларига ходимларни даволаш, тиббий хизмат кўрсатишга нақдсиз ҳақ тўлашса;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағларни бевосита ходимга, у бўлмаган тақдирда – унинг оила аъзолари, ота-онасига берса ёки бу маблағларни ходимнинг банкдаги счётига ўтказади.

Даволаш – тиббий мутахассиснинг кўрсатмасига кўра бажариладиган, у ёки бу касаллик ёки жароҳат, патологик ҳолат ёки организм фаолиятининг бошқача тарзда бузилиши аломатларини енгиллаштириш, йўқотиш ёки бартараф этиш мақсадида бажариладиган тиббий аралашувлар мажмуаси, ҳаётий фаолиятнинг бузилган жараёнларини нормаллаштириш ва соғломлаштириш, соғлиқни, меҳнатга лаёқатни ва турмуш сифатини тиклаш (ВМнинг 21.06.2017 йилдаги ­405-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг ­2-банди). Яъни даволаш деб алоҳида дори воситаларини харид қилиш эмас, балки тиббий аралашувлар мажмуаси эътироф этилади.

Шунинг учун олинган дори-дармонлар қийматини ходимга компенсациялашга нисбатан Солиқ кодекси ­179-моддасининг 3-банди бўйича имтиёзларни қўллаш солиқ органлари томонидан ноқонуний деб топилиши хатари ҳам йўқ эмас.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1052 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика