Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 28 / Солиқ солиш

Имтиёз йўқотилади

 

Жорий йилда ШЖБПҲга бадалларни ихтиёрий равишда ўтказиб келган ишлаётган пенсионер мазкур пулларни шу йилнинг ўзида олиш ҳуқуқига эгами?

И.Лонидян.

 

– Пенсионер ШЖБПҲга йўналтирилган бадалларини олиш ҳуқуқига эга.

Жамғарилган маблағларни олиш тартиби Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисида низом билан белгиланади (ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига ­3-илова).

Фуқароларнинг солиқ солинадиган, уларнинг Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмайди (Солиқ кодекси 179-моддасининг 31-банди). Имтиёзни қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади (АВ томонидан 4.06.2010 йилда 2111-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Агар жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий бадаллар тарзида тушган маблағлар улар ўтказилган солиқ даври тугагунига қадар олинадиган бўлса, имтиёз бекор қилинади (2111-сон Низомнинг 9-банди). Ушбу маблағларга жами йиллик декларация асосида ЖШДС солинади.

МИСОЛ. Ишлаётган пенсионер 2018 йилнинг I чорагида ариза асосида маошидан 600 000 сўмни Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказди ва ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланди. Дейлик, 2018 йилнинг 10 майида пенсионер ихтиёрий ўтказилган ва ЖШДСдан озод этилган маблағлар ҳисобидан ШЖБПҲдан 300 000 минг сўм олди. Шу тариқа, олинган 300 000 минг сўмга жисмоний шахснинг жами йиллик декларацияси асосида ЖШДС солинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1043 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика