Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 24 / Жавоб берамиз

Қайнона оила аъзоси ҳисобланмайди

 

Ходимга қайнонаси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам берилди.

Бунда қайнонасини оила аъзоси деб ҳисоблаб, моддий ёрдамга ЖШДС солмаслик мумкинми?

Н.Мовянов.

 

– Ходимга қайнонаси вафот этганлиги муносабати билан берилган моддий ёрдамга ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ), суғурта бадаллари ва ЯИТ солиниши лозим.

Вафот этган ходимнинг оила ­аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорга ЖШДС солинмайди.

Солиқ солиш мақсадида эр (хотин), ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ва болалар, шу жумладан фарзандликка олинганлар оила аъзолари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Ушбу нормага мувофиқ қайнона солиқ бўйича имтиёзни қўллаш учун ходимнинг оила аъзоси ҳисобланмайди.

Ушбу вазиятда берилган моддий ёрдам рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов деб тан олинади (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди). Жами даромад таркибида унга ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, суғурта бадаллари ва ЯИТ солиниши керак (Солиқ кодексининг 172, 306-моддалари).

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1872 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика