Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 18 / Божхона

Ҳужжатлар сканерни чалғита олмади

 

Бугун барча соҳада бўлгани каби божхона тизимида ҳам замонавий инновацион технологиялардан кенг фойдаланилмоқда. Бундай технологиялар божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришга хизмат қилиши билан бирга, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олишда ҳам қўл келмоқда.

 

Пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи МЧЖ номига Туркиядан келтирилган юклар мобиль сканер кўмагида божхона кўригидан ўтказилганда, аслида йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра қиймати салкам 3 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи 3,8 тонна тикувчилик фурнитуралари ўрнида бутунлай бошқа товарлар – 83 ўрамда салкам 12 минг кв.м газламалар борлиги маълум бўлди.

Тадбиркорлар соддалик қилибми ёки катта таваккалчиликни бўйнига олибми, ҳар ҳолда замонавий технологияларнинг имкониятига етарлича баҳо бермаётганлари кўриниб турибди. Яна бир фирма номига олиб келинган юклар божхона кўригидан ўтказилганда ҳужжатларда кўрсатилган 10 минг кв.м мато ўрнига юклар 4 800 кв.м га кўпроқ эканлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар божхоначилари яна бошқа ҳолатда пойтахтимиздаги МЧЖ номига Туркиядан келтирилган гигиеник воситаларни божхона назоратидан ўтказишди. Мазкур корхона томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра юк автомашинасида болалар тагликлари, соқол олиш креми каби маҳсулотлар бўлиши лозим эди. Аммо кўрик жараёнида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 126 млн сўмлик жами 126 минг дона «Arko» номли бир марталик соқол олиш ускуналари олиб ўтилаётгани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан корхонанинг ишончли вакилига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан баённома ва тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

 

Шу ўринда юртдошларимиз божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 120-76-33 ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ­120-76-71 рақамли «Ишонч телефонлари»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1341 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика