Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 18 / Ижара муносабатлари

Лизинг битимлари: лизинг олувчидаги ҳисоб ва солиқлар

 

«СБХ»нинг ўтган сонида (24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сон) лизинг берувчи лизинг операциялари ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиши ва солиқларни тўлаши кераклиги ҳақида ёзган эдик. Бугун экспертлар лизинг олувчи лизинг тўловларини бухгалтерия ҳисобида ва солиқ солишда қандай акс эттириши кераклигини тушунтирадилар.

 

ЛИЗИНГ ОБЪЕКТИНИ ОЛИШ

 

Лизинг олувчи лизинг берувчи томонидан расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича шартнома асосида лизинг объектини олади.

Лизинг олувчига лизинг объекти бевосита сотувчи томонидан, лизинг берувчини четлаб ўтиб етказиб берилиши мумкин. Бу ҳолда сотувчи лизинг олувчи учун юкхат расмийлаштиради.

 

Лизинг олувчининг бухгалтерия ҳисобида лизингнинг актив ва мажбурият сифатида тан олиниши

Лизинг объекти қиймати

 

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

 

Асос

 

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан паст

 

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича

 

АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 19-банди

 

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан юқори

 

Лизинг объектининг жорий қиймати бўйича

 

 

        

1-МИСОЛ. Лизинг берувчи ускунани лизингга берди. Ускунанинг жорий қиймати – 205 млн сўм. Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати 180 млн сўмни ташкил этади. Лизинг олувчининг балансида 180 млн сўмлик мажбурият акс эттирилади.

 

2-МИСОЛ. Лизинг берувчи «Кобальт» автомобилини лизингга берди. Автомобилнинг жорий қиймати – 97 млн сўм. Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати 112 млн сўмни ташкил этади. Лизинг олувчининг балансида 97 млн сўмлик мажбурият акс эттирилади.

 

Лизинг олувчи мол-мулк олганда уни сотиб олиш, етказиб бериш ёки фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ барча харажатлар унинг қийматига қўшилади (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 31-банди).

 

МИСОЛ. Корхона ўрнатиладиган ускунани лизингга олди. Ускуна қиймати (асосий қарз суммаси) – 250 000 минг сўм, ташиш харажатлари – 2 000 минг сўм, ускунани ўрнатган ходимларнинг иш ҳақи – 1 800 минг сўм, ЯИТ – 270 минг сўм. Лизинг олувчи балансидаги ускунанинг жами қиймати 254 070 минг сўмни ташкил этади.

 

 

Лизинг объектини олишнинг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг олувчининг бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида тан олинадиган қиймат бўйича лизинг объекти кирим қилинди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

Лизинг объектини белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

Лизинг объекти фойдаланишга киритилди

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

 

 

 

ФОИЗЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА ЛИЗИНГ ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛАШ

 

Лизинг олувчида, лизинг берувчида бўлганидек, тўловлар 2 қисмга бўлинади:

асосий қарз суммасини қоплаш;

лизинг объектидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш.

Объект лизингга олинганда ва бундан буён ҳар йил охирида кейинги йили тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмини ўтказиш зарур.

 

МИСОЛ. Лизингнинг учинчи йили охирида асосий қарз суммаси 100 132 минг сўмни ташкил этади. Тўловлар жадвалига мувофиқ кейинги йили асосий қарз суммаси – 45 932 минг сўмни қоплаш лозим. Ушбу суммани жорий мажбуриятларга ўтказиш керак.

 

Лизинг берувчи, тўлов санасидан қатъи назар, тўловлар жадвалига мувофиқ тегишли даврларда фоизлар бўйича харажатларни ҳисоблайди (6-сон БҲМСнинг 41-банди).

 

 

Фоизларни ҳисоблаш ва лизинг тўловларини тўлашнинг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ лизинг бўйича узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ўтказилди

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

Лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ лизинг бўйича фоизлар ҳисобланди

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Лизинг берувчига лизинг тўловининг жорий қисми тўланди (асосий қарзнинг қопланиши)

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Лизинг бўйича ҳисобланган фоизлар қопланди

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

 

ЛИЗИНГ ОБЪЕКТИНИ ТАЪМИРЛАШ

Объектдан фойдаланиш даврида уни таъмирлаш (жорий, ўртача, капитал) талаб қилиниши мумкин. Бундай таъмирлашга харажатлар объектнинг бошланғич қийматини оширмайди. Улар лизингга олинган асосий воситадан нима учун фойдаланилишига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларга киритилади. Лизинг объектидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилса, уни таъмирлаш харажатлари маҳсулот, ишлар ёки хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 48-банди).

Лизинг объектини таъмирлашнинг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик
операциясининг
мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ишчи ҳолатда сақлаш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»;

9400-«Давр харажатлари»

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

 

 

МИСОЛ. Лизингга олинган енгил автомобиль ҳалокатга учради, бунинг натижасида кузови шикастланди. Автомобилдан корхона раҳбари хизмат мақсадларида қатнаши учун фойдаланилади.

Автосервис 2 500 минг сўмлик таъмирлаш ишларини бажарди.

Лизинг олувчининг бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма маъмурий харажатларга киритилади:

дебет 9420-«Маъмурий харажатлар» – 2 500 минг сўм;

кредит 6990-«Бошқа мажбуриятлар» – 2 500 минг сўм.

 

 

ЛИЗИНГ ОБЪЕКТИГА КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР

Лизинг олувчи лизинг объектини яхшилаши мумкин. Яъни ободонлаштириши, қўшимча қуриши, қўшимча жиҳозлаши, реконструкция, модернизация қилиши, техник қайта қуроллантириши ва ҳ.к. мумкин.

Бундай харажатлар капитал қўйилмалар сифатида акс эттирилади ва лизинг объекти қийматини оширади.

Яхшилашлар лизинг берувчининг рухсати билан амалга оширилган бўлса, шартнома бекор қилинганда лизинг олувчи ушбу харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳақли бўлади.

Лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсатисиз ҳам объектни яхшилаши мумкин. Ушбу яхшилашларни лизинг объектига зарар етказмай ажратиб олишнинг имкони бўлмаса, шартнома бекор қилинганда улар лизинг берувчига компенсациясиз ўтади.

Бошқа вазият – лизинг объектига зарар етказмай ажратиб олиш мумкин бўлган яхшилашлар қиймати. Лизинг берувчи уларни қоплашга розилик бермаса, лизинг олувчи ушбу яхшилашларни ажратиб олишга ҳақли.

 

МИСОЛ. Лизинг олувчи фойдаланишда бўлган енгил автомобилни олди. У ғилдираклар дискларини алмаштирди. Вақт ўтгач, лизинг шартномасини муддатидан аввал бекор қилишга тўғри келди. Лизинг берувчи ушбу дисклар қийматини қоплашга розилик бермади. Лизинг олувчи уларни автомобиль ғилдиракларидан ечиб олиб, ўзида қолдирди, автомобилга эса уни сотиб олганда қўйилган дискларини ўрнатди.

 

Лизинг объекти корхона ҳисобланса, шартнома бекор қилинганда лизинг олувчи ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашларни лизинг берувчининг розилигисиз амалга оширган бўлса ҳам, уларнинг қийматини олишга ҳақли (6-сон БҲМСнинг 32-банди).

 

Лизинг объектини ободонлаштириш (яхшилаш)нинг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Капитал қўйилмалар амалга оширилди

 

0860-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

Капитал қўйилмалар асосий воситалар таркибига ўтказилди

 

0112-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»

 

0860-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»

 

 

ЛИЗИНГ ОБЪЕКТИ ВА УНИ ЯХШИЛАШНИНГ АМОРТИЗАЦИЯСИ

Лизинг объекти амортизацияси лизинг олувчида ҳисобланади.

Амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида лизинг олувчи харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади (5-сон БҲМСнинг 29-банди).

Лизинг объекти бўйича амортизация ажратмалари у тааллуқли бўлган асосий воситалар гуруҳи учун белгиланган усулда ҳисобланади.

Лизинг объекти бўйича амортизация ажратмалари фойдаланишга киритилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Амортизация ажратмалари:

объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар;

объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.

Шундан сўнг кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилади.

Лизинг олувчи шартнома муддати тугагандан кейин объектга мулкий эгалик қилиш ҳуқуқини олишига ишончи бўлмаса, у ҳолда энг қисқа муддатда амортизация ҳисоблаши мумкин. Яъни қайси бири қисқалигидан келиб чиқади: шартнома муддати давомида ёки объектнинг хизмат қилиш муддати давомида (6-сон БҲМСнинг 34-банди).

 

Лизинг объекти ва яхшилашлар бўйича амортизация ҳисоблашнинг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»;

9400-«Давр харажатлари»

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»

 

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича эскириш ҳисобланди

 

0212-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»

 

 

 

ЛИЗИНГ ОБЪЕКТИ ВА ЯХШИЛАШЛАРНИ ҚАЙТА БАҲОЛАШ

Лизинг олувчилар лизинг объектларини 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолайдилар (6-сон БҲМСнинг 36-банди; АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди):

микрофирма ва кичик корхоналар – 3 йилда 1 марта (бунда қайта баҳолаш коэффициентлари 3 йилнинг ҳаммасига кўпайтирилади);

қолган корхоналар – ҳар йили.

Қайта баҳолаш индексация қилиш ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор нархлари бўйича тўғридан-тўғри қайта ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади.

 

 

Лизинг объекти ва яхшилашларни қайта баҳолашнинг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик
операциясининг
мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қўшимча баҳолаш акс эттирилди

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»;

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» – лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришни қўшимча баҳолаш акс эттирилди

 

0112-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»

 

0212-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»;

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» – лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектлари ва уларни ободонлаштиришни арзонлаштириш акс эттирилди

 

Жамғарилган эскиришни арзонлаштириш суммаси:

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»;

0212-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши».

 

Лизинг объектини қайта баҳолаш (қўшимча баҳолаш) сальдоси доирасидаги арзонлаштириш суммаси:

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар».

 

Лизинг объектини қайта баҳолаш сальдосидан ортувчи арзонлаштириш суммаси:

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»;

0112-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»

 

 

ОБЪЕКТНИНГ ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ МУЛКИГА ЎТИШИ

Лизинг шартномасига кўра унинг муддати тугагач, объект лизинг олувчининг мулкига ўтиши ёки лизинг берувчига қайтарилиши мумкин.

Объектга бўлган мулк ҳуқуқи шартнома муддати тугагунга қадар ҳам лизинг олувчига ўтиши мумкин. Бунинг учун лизинг олувчи шартноманинг бутун қолган даврида лизинг объектидан фойдаланганлик учун фоизларни чегирган ҳода барча тўловларни тўлаши шарт. Яъни лизинг шартномаси бўйича асосий қарз суммаси қопланиши керак. Агар лизинг шартномасида бошқача шартлар назарда тутилган бўлмаса, ушбу норма қўлланилади («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси 2-қисми).

 

Объект лизинг олувчи мулкига ўтишининг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг объекти ва объектни ободонлаштириш қиймати (мавжуд бўлганда) ўзининг асосий воситалари таркибига ўтказилди

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»;

0112-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»

Лизинг объекти ва объектни ободонлаштириш қиймати (мавжуд бўлганда) бўйича жамғарилган эскириш ўтказилди

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»;

0212-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»

0200-«Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

Лизинг шартномаси бўйича тўланмаган асосий қарзнинг қолдиқ суммаси қопланди

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»;

7910-«Тўланадиган молиявий ижара – узоқ муддатли қисми»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

ОБЪЕКТНИ ЛИЗИНГ БЕРУВЧИГА ҚАЙТАРИШ

Объект шартнома муддати тугагач, шунингдек муддатидан аввал лизинг берувчига қайтарилиши мумкин.

Қайтариш чоғида у лизинг олувчининг балансидан шартнома тўхтатилган санадаги объектнинг қопланмаган қиймати суммаси бўйича ҳисобдан чиқарилади.

Чиқиб кетишдан молиявий натижа лизинг объектининг қолдиқ (баланс) қиймати билан тўловлар жадвали бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади, у чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига, шунингдек қайта баҳолаш сальдосига тузатилади (6-сон БҲМСнинг 37-банди).

 

Лизинг объекти қайтарилишининг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг объекти ва уни ободонлаштиришнинг бошланғич (тикланиш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»;

0112-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»

Лизинг объекти ва уни ободонлаштиришнинг жамғарилган эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»;

0212-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг берувчи қоплайдиган лизинг объектини ободонлаштириш қиймати суммаси акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг объекти ва уни ободонлаштиришни қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг тўловлари жадвали бўйича қопланмаган асосий қарз қолдиғи суммаси ҳисобдан чиқарилди

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»;

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг объектини қайтариш бўйича харажатлар акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

бошқа счётлар

Лизинг объектини қайтариш натижасида олинган фойда акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Лизинг объектини қайтариш натижасида кўрилган зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг объектини ободонлаштириш харажатларини қоплаш ҳисобига лизинг берувчидан пул маблағлари тушуми акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

 

 

ҚАЙТАРИЛАДИГАН ЛИЗИНГ

Лизингнинг қайтариладиган шакли ҳам мавжуд. Қайтариладиган лизингда харидор ва лизинг олувчи бир шахс ҳисобланади. У ўз мулкини лизинг берувчига сотади, сўнгра уни лизингга олади ва лизинг олувчига айланади.

Лизинг берувчига мол-мулкни сотишга оддий олди-сотди деб қаралади. Объект олингандан кейин лизинг олувчи ва лизинг берувчи кўрсатилган тартибда ҳисоб юритади.

 

Лизинг олувчи-сотувчи мол-мулкни лизинг берувчига сотишининг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг берувчига тайёр маҳсулот, товарлар сотилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»;

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

Сотилган тайёр маҳсулот, товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»;

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»;

2910-«Омбордаги товарлар»

Асосий воситалар сотилиши акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Сотилган асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Сотилган асосий воситаларнинг жамғарилган эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

0200-«Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Сотилган асосий воситаларни қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий воситалар чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Асосий воситалар чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

ҚЎШИМЧА ЛИЗИНГ

 

Лизинг олувчи лизинг берувчининг ёзма розилиги билан объектни учинчи шахсга лизингга топшириши мумкин. Бунда у лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолади.

 «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг қоидалари қўшимча лизинг шартномасида қўшимча лизинг берувчига, қўшимча лизинг олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда лизинг берувчига, лизинг олувчига ва сотувчига бўлганидек қўлланилади.

Қўшимча лизинг берувчида бухгалтерия ҳисоби лизинг берувчида бўлганидек, қўшимча лизинг олувчида эса – лизинг олувчи сингари юритилади.

 

ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ УЧУН СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ

 

Фойда солиғи

Асосий воситалардан фойдаланганлик учун фоизлар лизинг олувчи учун фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегириладиган бошқа харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 45-банди).

Лизинг олувчи янги технологик жиҳоз олса, у фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани 5 йил давомида камайтиришга ҳақли. Солиқ солинадиган база лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда камайтирилади. Бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30%идан кўп бўлмаган миқдор камайтирилиши лозим. Имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.

Бироқ лизинг олувчи янги технологик жиҳоз харид қилинган пайтдан эътиборан 3 йил ичида уни реализация қилса ёки текинга берса, мазкур имтиёз бекор қилинади. Бунда имтиёз қўлланилган бутун давр учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади (Солиқ кодексининг 159-моддаси 3-банди).

 

МИСОЛ. 2017 йил декабрида корхона янги технологик жиҳозни лизингга олди ва уни фойдаланишга жорий этди. Объект қиймати – 900 млн сўм.

2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган фойда 50 млн сўмни ташкил этади. Солиқ солинадиган фойдани камайтириш 15 млн сўмдан (50 х 30%) ошмаслиги керак.

2018 йил I чорагида лизинг объекти қийматини қоплашга 47 млн сўм йўналтирилди.

Амортизация тўғри чизиқли усулда ҳисобланади, йиллик амортизация нормаси – 15%. 2018 йил I чораги учун амортизация суммаси – 33,75 млн сўм (900 х 15% / 12 х 3).

Ушбу мисолда солиқ солишни камайтириш 13,25 млн сўмни (47 – 33,75) ташкил этади.

 

Ягона солиқ тўлови

Лизинг объектидан фойдаланганлик учун фоизлар лизинг олувчи учун харажатлар ҳисобланади. Улар ЯСТни ҳисоблашда инобатга олинмайди.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база лизингга олинган янги технологик жиҳоз қийматига, бироқ солиқ солинадиган базанинг 25%идан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирилади. У мазкур жиҳоз фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб 5 йил давомида камайтирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми).

 

МИСОЛ. 2018 йил февралда кичик ишлаб чиқариш корхонаси янги технологик жиҳозни лизингга олди ва фойдаланишга жорий этди. Лизинг объекти қиймати 800 млн сўмни ташкил этади.

2018 йил I чораги учун ялпи тушум – 110 млн сўм. Бошқа даромадлар йўқ.

Ялпи тушумнинг 25%и 27,5 млн сўмни (110 х 25%) ташкил этади.

2018 йил I чорагида ушбу жиҳозни олишга йўналтирилган сумма – 30 млн сўм.

2018 йил I чорагида чегирмани ҳисобга олганда ЯСТ учун солиқ солинадиган база 82,5 млн сўмга (110 – 27,5) тенг.

2018 йил I чораги учун ЯСТ суммаси – 4,13 млн сўм (82,5 х 5%).

Лизинг объектининг қолган қиймати худди шундай тартибда 5 йил давомида, яъни 2023 йил 1 январгача чегирилиши мумкин.

 

Кўчмас мулк лизингга берилганда ЯСТнинг энг кам миқдори

Кўчмас мулкни лизингга олган лизинг олувчи энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлиши мумкин. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ижарага олинган ер участкалари ҳам инобатга олинади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

МИСОЛ. 2017 йилда кичик корхона кўчмас мулкни лизингга олди ва мебель ишлаб чиқарувчи цех сифатида фойдалана бошлади. Кадастр ҳужжатларига кўра ушбу кўчмас мулк эгаллаган ер участкаси 0,4 гектарни ташкил этади, корхона Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган. Бошқа кўчмас мулк мавжуд эмас.

 

2018 йил учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш

2018 йилда Тошкент шаҳрида 1 га учун ундириладиган ер солиғининг белгиланган энг кам ставкалари 26 235 094 сўмни (5-зона) ташкил этади.

Асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш бўлган кичик корхоналар учун амалга ошираётган фаолият турига қараб 0,5 пасайтирувчи коэффициенти белгиланган.

2018 йилда ЯСТнинг энг кам миқдори 15 741 056,4 сўмга (3 х (0,4 х 26 235 094) х 0,5) тенг.

 

Эътибор беринг!

Кўчмас мулкни лизингга берган лизинг берувчи энг кам миқдор – ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлиши ҳам мумкин. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда у лизингга берилган объектга тааллуқли ер участкаларини ҳам ҳисобга олиши керак.

 

Қўшилган қиймат солиғи

Ҳисобварақ-фактура бўйича лизинг объектини олишда лизинг берувчига тўланган ҚҚС суммаси лизинг олувчида ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси 1-банди). Бу сумма объект қийматига киритилади.

 

МИСОЛ. Корхона ишлаб чиқарувчи заводдан саноат совуткичини лизингга олди. Унинг ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қиймати ҚҚС – 21 500 минг сўмни ҳисобга олганда 129 000 минг сўмни ташкил этади.

Корхона ҚҚС суммасини ҳисобга олмай, балки 129 000 минг сўм миқдоридаги лизинг объекти қийматини акс эттиради.

 

Мол-мулк солиғи

Лизинг шартномаси бўйича мол-мулк лизингга олинганда фақат кўчмас мулк солиқ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 266-моддаси 1-қисми 1-банди).

Солиқ солинадиган база – унинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати. У ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан лизинг олувчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 267-моддаси).

 

МИСОЛ. 2018 йил март ойида корхона уйнинг биринчи қаватидаги офис хоналарини лизингга олди ва улардан фойдалана бошлади. Ҳисоб сиёсатида кўчмас мулк учун амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усули белгиланган. Кўчмас мулкнинг бошланғич қиймати – 1 500 000 минг сўм, амортизациянинг йиллик фоизи – 5%. Амортизация 2018 йил апрелдан бошлаб ҳисобланади.

2018 йил учун амортизация суммаси 56 250 минг сўмни ((1 500 000 х 5%) / 12) ташкил этади.

2018 йилда ўртача йиллик қолдиқ қиймат – 1 101 563 минг сўм [((1 500 000 - 6 250) + (1 500 000 – 12 500)  + (1 500 000 – 18 750) + (1 500 000 – 25 000) + (1 500 000 – 31 250) + (1 500 000 – 37 500) + (1 500 000 – 43 750) + (1 500 000 – 50 000) + (1 500 000 – 56 250)) / 12].

2018 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 5% миқдорида белгиланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова).

2018 йил учун лизинг объекти бўйича мол-мулк солиғи – 55 078 минг сўм (1 101 563 х 5%).

 

 

Лизинг берувчига тўланадиган фоизларга солиқ солиш

 

Дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади. Бироқ Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган лизинг берувчига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинмайди. Уларга лизинг берувчининг ўзида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси).

Лизинг берувчи – республика норезиденти бўлса, лизинг шартномаси бўйича тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 6-банди).

 

МИСОЛ. 2018 йил март ойида корхона рефрижераторли юк автомобилини лизингга олди. Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган немис компанияси лизинг берувчи бўлиб чиқмоқда.

Тўловлар жадвалига мувофиқ апрелдаги биринчи лизинг тўлови фоизли даромад – 20 млн сўмни ўз ичига олади.

Лизинг молиявий ижара ҳисобланади, бу ҳолда норезидентнинг даромадларидан солиқ ставкаси 20%ни ташкил этади. Лизинг олувчи лизинг берувчига фоизларни тўлаш чоғида 4 млн сўмни (20 х 20%) ушлаб қолиши ва ушбу суммани бюджетга ўтказиши шарт.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 2535 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика