Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Божхона

Самарқанд: коррупцияни енгиш йўлида

 

Бугун коррупцияга қарши курашиш халқаро миқёсда долзарб масалага айланиб бормоқда. Шунинг учун мамлакатимиз миллий қонунчилигида ҳам бу борада бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган.

 

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ташаббуси билан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ўрганилди, унинг ижроси таҳлил қилинди.

Таъкидланганидек, 2018 йилнинг биринчи чораги мобайнида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси божхона органлари ўз хавфсизлиги гуруҳи томонидан коррупция, тамагирлик ва бошқа салбий иллатларнинг олдини олиш борасида муайян ишларни амалга оширган.

Шунга қарамасдан, шахсий таркиб орасида хизмат ва ижро интизомини бузиш, ўз функционал мажбуриятлари талабларига риоя этмаслик каби салбий ҳолатлар кузатилган. Хусусан, бошқарманинг шахсий таркиби орасидан 12 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бошқарманинг мутасадди бўлим ва гуруҳлари томонидан божхона органларида қонунчилик ва хизмат интизоми талабларига риоя этилиши, божхона назорати ва расмийлаштируви қонуний ва сифатли амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида ўтказилган хуфиёна ва ошкора текширувларга кўра хато-камчиликларга йўл қўйган 1 нафар ходимга тегишли интизомий жазо берилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма аппарати ва постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 6 маротаба тушунтириш ишлари ташкил қилиниб, тегишли маълумот ва видеолавҳалар шахсий таркиб эътиборига етказилди. Шунингдек, шахсий таркиб орасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида 5 маротаба якка тартибда профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Бундан ташқари, ТИФ қатнашчилари, божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона омбори мудирлари ва божхона омбори лицензиясига эга бўлган ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, унда Қонуннинг 30-моддасига асосан ижтимоий сўровномалар ўтказилган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Aхборот хизмати томонидан тайёрланган.

Прочитано: 1212 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика