Компаниямизнинг асосий фаолият тури – қурилиш. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз: танлов савдолари асосида марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган (1.04.2017 йилдан) объектлар бўйича ҚҚСсиз ва ҚҚС билан қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ). Мисол: ҚҚСсиз ҚМИ – 985 000 000, ҚҚС билан ҚМИ – 90 000 000 сўм (75 000 000 – 15 000 000 (ҚҚС – 20%)). Жами ҳисобга киритиладиган (етказиб берувчилардан ҚМИ учун), солиқ солинадиган оборотга тўғри келадиган ҚҚС суммаси – 2 000 000 сўм. Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 13 000 000 сўм.
Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига камайтириладиган ЯСТ суммасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
У.Наемов.
– Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида объектларни қурувчи корхона ЯСТни бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ҚҚС солинадиган ҚМига тўғри келадиган ЯСТ қисмида, бироқ 50%дан кўп бўлмаган миқдорга камайтиришга ҳақли (Солиқ кодексининг 360-моддаси).
Кўрсатилган объектларни қурувчи корхона мазкур объектларда фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин (Солиқ кодексининг 197, 218-моддалари).
Кўрсатилган мисолда ҚҚС суммаси ЯСТ суммасини 1 875 000 сўмга (75 000 000 х 5% х 50%) камайтиради. ҚҚСнинг 11 125 000 сўм (13 000 000 – 1 875 000) миқдоридаги қолган қисми тўланиши лозим.
Анжелика НАМ,
«Norma» МЧЖ эксперти.