Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Божхона

Ҳар хил товарлар – турли параметрлар

 

Илгари тиббий буюмларнинг бир қисмини истеъмол товарлар сирасига киритар эдик. Улар дори-дармон воситаларидан алоҳида расмийлаштирилар эди. Сўнг уларни истеъмол товарлари тоифасидан чиқардик.

Уларни ИМ-40 режимида божхонада расмийлаштиришда бирлаштириш мумкинми ёки алоҳида декларациялаш талаб этиладими?

Гўзал К.

 

– Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби Йўриқнома (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланади.

БЮД Божхона кодекси ва Товарларни электрон шаклда божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган) талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.

Фармацевтика маҳсулотларини (ТИФ ТНнинг 30 товар гуруҳи) ва тиббий мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотларни (ТИФ ТНнинг 9018 товар позицияси) келгусида реализация қилиш учун «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кирувчи ташкилотлар уларни БЮДда декларациялайдилар. Декларацияда мажбурий тартибда савдо номларини, халқаро патентланмаган номларини, моделларини, техник тавсифларини, дори-дармонларни чиқариш шаклларини, дозасини, ишлаб чиқарувчисини ва ишлаб чиқарилган давлатни кўрсатадилар. Бунда, агар битта БЮДда юқорида кўрсатилган параметрлардан, ҳаттоки биттаси бўйича фарқ қилувчи товарлар расмийлаштирилаётган бўлса, у ҳолда улар турли хил товарлар сифатида алоҳида декларацияланади (Йўриқноманинг 8-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1234 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика