Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Божхона

Божхона ишдан ташқари вақтда ишлагани учун йиғим

 

Божхона брокерлари уюшмаси товарни вақтинча сақлаш божхона режимига жойлаштиришда бунинг учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш масаласи бўйича Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ББУ мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди.

– Божхона кодексининг 83-моддасига мувофиқ, вақтинча сақлаш божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ҳар қандай товар тайинланган божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб ва танланган божхона режимига мувофиқ чиқариб юборилгунига қадар, шунингдек Кодекснинг 177-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда, божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда вақтинча божхона назорати остида сақланиши мумкин.

Кодекснинг 247-моддасига мувофиқ, божхона расмийлаштируви декларантнинг ёки бошқа ваколатли шахснинг сўровига кўра ва унинг ҳисобидан бошқа жойларда ҳамда божхона органининг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши мумкин.

Шу билан бирга Кодекснинг 291-моддасига мувофиқ божхона органлари томонидан қуйидаги ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади:

божхона расмийлаштируви;

божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви;

товарларни божхона органи эгалигидаги божхона омборида сақлаш;

транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш;

дастлабки қарорни қабул қилиш;

товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатномалар бериш;

божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш;

божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, ушбу аттестатни қайта рўйхатдан ўтказиш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш) ва унинг амал қилишини тиклаш;

интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш;

юридик шахслар томонидан олиб кириладиган нақд чет эл валютасининг божхона расмийлаштируви.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори билан Божхона йиғимларининг ставкалари белгиланган.

Мазкур қарорга илованинг 1-бандига мувофиқ, товарларни «Вақтинча сақлаш» божхона режимида божхонада расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ундирилмайди.

Бироқ ушбу қарорга илованинг 26-бандида белгиланишича, ходим томонидан товарни бунинг учун белгиланган жойдан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши учун, «Экспорт» божхона режими бундан мустасно, кундузги (соат 9.00 – 18.00) иш вақтида, иш вақтидан ташқари пайтларда (соат 18.00 – 9.00), дам олиш, байрам кунларида тегишинча 5 ва 10 евро миқдорида божхона йиғими ундирилади.

Кодекснинг 247-моддасида кўрсатилган юқорида баён этилганлар ҳоллардан келиб чиқилса, Кодекснинг 291-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширганлик, айнан божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун белгиланган тартибда божхона йиғими ундирилади.

 

Ғофуржон ШУКУРОВ,

ДБҚ раисининг ўринбосари.

Прочитано: 1146 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика