Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Солиқ солиш

ШЖБПҲ: битирувчининг даромадидан бадал қандай ҳисобланади

 

2016 йил июлда коллеж битирувчиси илк бор бизга ишга кирди. У коллежни 2016 йил июнда тугатган. Унинг иш ҳақи – 600 000 сўм. Президентнинг 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ, таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшлардан даромад солиғи биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтирилади.

ШЖБПҲ қандай ҳисобланади?

В.Игнатьева.

 

– Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби Низом (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

2018 йилда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 2% миқдорида ҳисоблаб ёзилади. Улар ходимнинг солиқ солинадиган иш ҳақи (даромади) суммасидан ҳисоблаб чиқарилади, ушбу сумма жисмоний шахсларнинг даромадига қонунга мувофиқ ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасидан тегишинча чегирилади (Низомнинг 3-банди).

Президентнинг 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармони билан ёш ходимлар учун ЖШДС ставкаси ўзгартирилади. Солиқ солинадиган суммага тузатиш киритилмайди ва оддий тартибда ҳисобланади: ШЖБПҲга ойлик бадаллар ЖШДС солинадиган даромадларнинг 2%и миқдорида, ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни (1 ЭКИҲ – 172 240 сўм) чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорга ­8-иловага 3-изоҳ).

 

МИСОЛ. Ходимнинг 2018 йил январь ойи учун иш ҳақи – 600 000 сўм.

ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база – 427 760 сўм (600 000 – 172 240).

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 8 555,2 сўмни (427 760 х 2%) ташкил этади.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1255 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика