Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Солиқ солиш

Қурилиш соҳасида ҚҚС қачон ЯСТ суммасини

 

Компаниямизнинг асосий фаолият тури – қурилиш. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз: танлов савдолари асосида марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган (1.04.2017 йилдан) объектлар бўйича ҚҚСсиз ва ҚҚС билан қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ). Мисол: ҚҚСсиз ҚМИ – 985 000 000, ҚҚС билан ҚМИ – 90 000 000 сўм (75 000 000 – 15 000 000 (ҚҚС – 20%)). Жами ҳисобга киритиладиган (етказиб берувчилардан ҚМИ учун), солиқ солинадиган оборотга тўғри келадиган ҚҚС суммаси – 2 000 000 сўм. Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 13 000 000 сўм.

Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига камайтириладиган ЯСТ суммасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

 

У.Наемов.

 

– Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида объектларни қурувчи корхона ЯСТни бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ҚҚС солинадиган ҚМига тўғри келадиган ЯСТ қисмида, бироқ ­50%дан кўп бўлмаган миқдорга камайтиришга ҳақли (Солиқ кодексининг 360-моддаси).

Кўрсатилган объектларни қурувчи корхона мазкур объектларда фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин (Солиқ кодексининг 197, 218-моддалари).

Кўрсатилган мисолда ҚҚС суммаси ЯСТ суммасини 1 875 000 сўмга (75 000 000 х 5% х 50%) камайтиради. ҚҚСнинг 11 125 000 сўм (13 000 000 – 1 875 000) миқдоридаги қолган қисми тўланиши лозим.

Анжелика НАМ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1374 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика