Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Солиқ солиш

Мулк ҳуқуқининг ўтиши: қайси пайтдан ҳисобланади

 

«А» корхонаси «Б» корхонасининг устав фондига 2 гектарлик ер участкасига эга бинони киритди. Мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси 2017 йил 9 октябрда расмийлаштирилган. Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар 2017 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилган. «Б» корхонаси кадастр ҳужжатларини 2018 йил январда қайта расмийлаштирган.

«Б» корхонаси ЯСТни энг кам миқдор – ер солиғининг 3 бараварини инобатга олиб ҳисоблаётганда 2 гектарлик майдонга эга ер участкасини қайси пайтдан бошлаб ҳисобга олиши лозим?

«А» корхонаси ЯСТни ҳисоблашда бошқа корхона устав фондига берилган ер участкасини қачон ҳисобга олмай қўяди?

П.Авуров.

 

– Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, уни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб вужудга келади (ФКнинг 185-моддаси). Бинобарин, «Б» корхонасида олинган бинога мулк ҳуқуқи 2018 йил январда – кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан кейин юзага келади.

Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади (Ер кодексининг 22-моддаси).

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

«Б» корхонаси ер участкаси ва бинони фойдаланишга олган (9.10.2017 йилдаги қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича) кундан бошлаб ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун уни ҳисобга олади. Бунда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгунга қадар мазкур участка ва бинони ўз балансига кирим қила олмайди.

«А» корхонасида эса кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилгунга қадар (2018 йил январь) ушбу ер участкаси ва бино унинг балансида ҳисобга олинади.

Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олинади. Бунда юридик шахслар ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига аниқлаштирилган Маълумотномани тақдим этадилар (Низомнинг 5-банди).

 

Ирина БОРИСОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика