Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 16 / Қарор лойиҳаси

Истеъмол учун хавфли эмасми?

 

Сифатли маҳсулот тановул қилсангиз, дилингиз яйрайди. Аммо бунинг акси бўлса-чи? Тобингиз қочиб, пулингизни соғлиғингизни тиклашга сарфлайсиз. Масалан, сут маҳсулотларидан бўлган сметанага бир томчи йод қўшилганда ранги ўзгармаса, истеъмолга яроқли. Агар ранги ўзгарcа, соғлиқ учун зарарли.

 

Мамлакатимизга четдан олиб келинаётган истеъмол маҳсулотлари сифати етарли даражада назорат қилиняптими?

Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари саломатликка не чоғли фойдали?

Улар талабга жавоб берадими? Истеъмол товарлари бўйича янги меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганми?

«Ўзстандарт» агентлигида бўлиб ўтган давра суҳбатида айнан шундай долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди.

Агентлик бош директори А.Каримов ва бошқалар мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ишлаб чиқариш ва истеъмол товарлари турининг ошишига олиб келаётгани, бу жараён эса истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, маҳсулотлар сифати ҳамда уларни таҳлил қилиш назоратини кучайтириш талабини қўяётганини таъкидлади.

«Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни cертификатлаштириш тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунлари ижросига алоҳида эътибор қаратади. Бунда аҳоли ўртасида истеъмол маданиятини ошириш мақсадида амалдаги ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш муҳим масаладир.

Кейинги пайтда четдан олиб келинаётган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари орасида сифати талабга жавоб бермайдиган маҳсулотлар ҳам учраб турибди. Таҳлилларга кўра, истеъмолчилар харид қилган айрим сут маҳсулотларининг сифатсиз, саломатлик учун зарарли бўлган «Lift gel activateur» деб номланган юз гели таркибидаги N-нитрозодиэтиламин (NDELA) моддаси хатарли ўсмалар пайдо бўлишига олиб келиши аниқланган.

– Ички бозордаги бундай ҳолатлар натижасида агентлигимизга жисмоний ва юридик шахслардан 132 та мурожаат келиб тушди, – дейди бошқарма бошлиғи Ж.Мелибоев. – Уларда айрим маҳсулотлар сифатсиз ва қалбаки бўлиб, истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари поймол қилинаётганини баён этган.

Албатта, бундай ҳолатлар бўйича агентлик маҳсулотлардан намуналар олиб, таҳлил қилмоқда ва тегишли чора-тадбирлар кўрмоқда. Жумладан, истеъмолчиларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида «Савдо объектларида сотилаётган товарлар сифати ва хавфсизлиги мониторингини амалга ошириш ва нуқсонли бўлган товарлар тўғрисида ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Бу лойиҳа маъқулланса, ички бозордаги маҳсулотлар сифатини тўлиқ ўрганиш ва инсон саломатлигига зарарли бўлган истеъмол товарлар сотувининг олдини олишда жамоатчилик назоратини жалб этишга эришилади.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1285 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика