Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 15 / Ижара муносабатлари

Ижарага берувчи – жисмоний шахс бўлса


Корхоналар нафақат юридик, балки жисмоний шахслардан ҳам хоналарни ижарага оладилар.

 

ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Шартнома. Одатда у оператив ижара1 шартномаси бўлади. У ёзма шаклда тузилади (ФКнинг 539-моддаси).

Шартномада қуйидагилар белгиланган бўлиши керак:

● ижарага олинадиган хоналар;

● уларнинг жойлашган жойи, майдони;

● фойдаланишдан мақсад;

● ижара муддати;

● ижара тўлови миқдори, тўлаш тартиби, шартлари ва муддати;

● хоналарни сақлаш бўйича томонларнинг мажбурияти;

● фойдаланиш харажатларини қоплаш шартлари;

● бошқа шартлар.

Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг маҳаллий филиаллари томонидан «ягона дарча» марказлари орқали давлат рўйхатидан ўтказилади (ФКнинг 574-моддаси; Низомнинг 35-банди, ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон қарорига 1-илова).

Ижара бўйича хизматлар қиймати томонларнинг келишувига кўра белгиланади.

Мол-мулк оператив ижарага берилади ва унинг муддати ўтгандан кейин қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қайтарилади.

 

 

___-сон ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТОПШИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

Тошкент ш.                                                                                                                      «__» ___ 201_ й.

 

Ушбу далолатнома билан Ижарага берувчи ______________________ мол-мулкни _______________ даги ___-сон шартномага мувофиқ топширмоқда, _____________ тимсолидаги, ___________________га асосан фаолият юритувчи Ижарага олувчи _______________________________ эса уни қабул қилмоқда.

1. Мол-мулкнинг номи: ____________________________________________

2. Жойлашган жойи: ________________________________________________

3. Фойдаланишдан мақсад: _________________________________________________

4. Ижара муддати: _______________________________________________________

5. Ижарага олинаётган майдон (бино, иншоотлар учун): __________________________________

6. Топшириш пайтида мол-мулкнинг техник ҳолати қониқарли, қабул қилувчи томонда эътирозлар йўқ.

7. Ушбу далолатнома ____________даги __-сон ижара шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

8. Ушбу далолатнома Томонларнинг ҳар бири учун бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди.

 

                  Ижарага берувчи                                                    Ижарага олувчи

______________  __________                __________  _____________

                  Ф.И.О.                                    (имзо)                                                  Ф.И.О.                 (имзо)

 

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)

 

1Оператив ижара – молиявий ижара шартномаси бўлмаган мулкий ижара (ижарага бериш) шартномаси асосида мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

Ижарага берувчи жисмоний шахслар ҳар ойда эркин шаклдаги ижара бўйича хизматлар кўрсатиш далолатномасини расмийлаштирадилар. У корхона ҳисобида ижара харажатларини ҳисобдан чиқариш учун асос бўлади.

 

 

Ижара бўйича хизматлар кўрсатиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

Тошкент ш.                                                                                                                      «___» _______ 201_й.

 

Ижарага берувчи ______________________ ва _____________ тимсолидаги Ижарага олувчи __________________ _____________даги ___-сон ижара шартномасига мувофиқ 201___ йилда ______________________ (______________________________) сўмлик суммада _______________________________________ ижараси бўйича хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида ушбу далолатномани туздилар.

 

Шартнома шартлари бажарилиши юзасидан томонлар бир-бирига нисбатан эътироз билдирмайдилар.

 

                  Ижарага берувчи                                        Ижарага олувчи

_____________________________________                _______________________________

 

Жисмоний шахслар ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмайдилар.

 

ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ

Ижара муддати давомида бино ва иншоотлардан фойдаланиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар юзага келади. Уларни ким тўлайди?

Капитал таъмирлаш харажатлари, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, одатда ижарага берувчи зиммасига тушади.

Капитал таъмирлаш ижара шартномасида белгиланган муддатда, агар бу муддат шартномада белгиланмаган ёки шошилинч зарурат туфайли ўтказилса, оқилона муддатда амалга оширилмоғи лозим.

Капитал таъмирлаш муддатлари бузилса, ижарага олувчи уни мустақил равишда амалга ошириб, харажатларни ижара ҳақи ҳисобига ўтказиши ёхуд таъмирлаш харажатларини ижарага берувчидан алоҳида ундириб олиши мумкин (ФКнинг 547-моддаси).

Бироқ мол-мулкни яхшилаш ва реконструкция қилиш фақат ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилади. Шартнома бекор қилинганда қайд этилган яхшилашлар қиймати ижарага олувчига тўланиши мумкин.

Ўзгартиришлар ижарага берувчи билан олдиндан келишилмаган бўлса, мол-мулкни яхшилаш харажатлари тўланмайди (ФКнинг 555-моддаси).

Мол-мулкни жорий таъмирлаш ва яхши ҳолда сақлаш бўйича харажатлар ижарага олувчи зиммасига тушади (ФКнинг 548-моддаси).

Таъмирлаш зарурати ва унинг харажатлари нуқсонлар далолатномаси билан тасдиқланади. У мол-мулкни кўздан кечириш натижаларига қараб тузилади.

 

________________________

          (Ташкилот номи)

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_______________

_______________

(раҳбар имзоси ва
Ф.И.О.)

___-сон НУҚСОНЛАР ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

Тошкент ш.                                                                                                             «___» ____________ 201__й.

 

Мол-мулк номи: ____________________________________

Мол-мулк жойлашган жой: ____________________________

Кўздан кечириладиган объект: ________________________

Кўздан кечириш давомида _________________ таъмирлашни талаб қилувчи қуйидаги нуқсонлар ва бузилган жойлар аниқланди:

 

Аниқланган нуқсонлар ва бузилган жойлар

 

Нуқсонлар ва бузилган жойлар ҳажми

 

Бартараф этиш учун зарур ишлар

 

Бартараф этиш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия раиси:

 

 

 

 

 

 

 

(лавозим)

 

 

(имзо)

 

 

Ф.И.О.

 

Комиссия аъзолари:

 

 

 

 

 

 

 

(лавозим)

 

 

(имзо)

 

 

Ф.И.О.

 

 

 

 

 

 

 

 

(лавозим)

 

 

(имзо)

 

 

Ф.И.О.

 

 

 

 

 

 

 

 

(лавозим)

 

 

(имзо)

 

 

Ф.И.О.

 

               

 

 

Келишилди:

Ижарага берувчи: ____________________                     _________________________

                                     (имзо)                                                     Ф.И.О.

 

Агар бу тартиб шартнома шартларида назарда тутилган бўлса, далолатнома ижарага берувчи билан келишилади. Шундан сўнг уни корхона раҳбари тасдиқлайди.

Далолатнома эркин шаклда тузилади. Унда қуйидагилар акс эттирилади:

● таъмирталаб бино, иншоот тўғрисидаги маълумотлар;

● унинг ҳолати тавсифи – маълумотлар ва кўздан кечириш натижалари бўйича хулосалар;

● бузилган жойлар ёки нуқсонларни бартараф этишга доир тавсия этиладиган тадбирлар ҳамда зарур таъмирлаш ишларининг муддати ва ҳажми бўйича таклифлар.

Таъмирлаш харажатлари қуйидагиларга киритилади:

маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига – ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари бўйича (Низомнинг 1.5.1.2-банди, ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига илова);

● реализация қилиш харажатларига – савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар бўйича (Низомнинг 2.1.2.3-банди);

● маъмурий харажатларга – маъмурий аҳамиятга эга бўлган бинолар, иншоотлар бўйича (Низомнинг ­2.2.9-банди).

Таъмирлаш ишлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Ўз кучи билан таъмирлаш

 

Таъмирлаш харажатлари ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9410-«Сотиш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

1000-«Материаллар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

ва бошқалар

Смета,

бажарилган ишлар далолатномаси

Пудрат усули билан таъмирлаш

 

Пудрат ташкилотига аванс ўтказилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

Бажарилган ишлар далолатномалари бўйича таъмирлаш харажатлари ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9410-«Сотиш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бажарилган ишлар далолатномаси,

ҳисобварақ-фактура

Бажарилган таъмирлаш ишлари бўйича ҚҚС ҳисобга киритилди (тўловчилар учун)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

Ҳисобварақ-фактура

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Бажарилган ишлар далолатномаси,

ҳисобварақ-фактура

 

 

 

КОММУНАЛ ХАРАЖАТЛАР

Корхона ишлаб чиқариш, савдо, маъмурий эҳтиёжлар учун нотурар жойларни ҳам, масалан, ўз ходимлари ёки корхонага хизмат сафарига юборилган шахслар учун турар жойларни ҳам ижарага олиши мумкин.

Бунда коммунал харажатларни турлича тўлаш мумкин.

Коммунал хизматлар қиймати:

● ижара ҳақига киритилган бўлиши;

● жисмоний шахсга алоҳида тўланиши;

● корхоналар – ушбу хизматларни етказиб берувчиларга алоҳида шартномалар бўйича тўғридан-тўғри тўланиши мумкин.

 

Бу – муҳим! Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида ижарага олувчи юридик шахснинг ижара шартномаси тузилгандан кейин 3 кун ичида ижарага олинаётган бинода электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш мақсадида ҳудудий электр энергияси таъминоти корхонасига мурожаат этиш мажбурияти назарда тутилган (Қоидалар, ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова).

 

Танланган вариантга қараб ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларига солиқ солинади.

Коммунал хизматлар қиймати ижарага олинаётган биноларнинг вазифасига қараб харажатлар счётларида акс эттирилади.

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСГА СОЛИҚ СОЛИШ

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси). 2018 йилда – 7,5% (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

Ижарадан олинган даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти ижарага олувчи корхона зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Жисмоний шахсга даромад ҳақиқатда тўланаётганда солиқ ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

Жисмоний шахслар учун солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган.

2018 йилда Тошкент шаҳри бўйича белгиланган ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари қуйидаги миқдорни ташкил этади:

● турар жойлар бўйича – 1 кв.м учун 4 500 сўм;

● нотурар жойлар бўйича – 1 кв.м учун 9 000 сўм.

Бино, иншоотлар ижарага берилганда шартнома бўйича ижара тўлови суммасига, бироқ ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган миқдордан кам бўлмаган суммага ЖШДС солинади.

 

МИСОЛ. Жадвалда майдони 1 000 кв.м бўлган нотурар жойни корхонага ижарага берувчи жисмоний шахс турли вазиятларда оладиган сумма ва ЖШДС ҳисоб-китоби келтирилган.

Т/р

 

Шарти

 

1 кв.м (сўм) учун ҳақиқий (шартномадаги) ставка

 

1 кв.м (сўм) учун энг кам ставка

 

ЖШДС ставкаси (%)

 

Тўлов манбаида ушлаб қолинди (сўм)

 

Ижарага берувчи жисмоний шахсга тўланиши лозим бўлган сумма (сўм)

 

1

 

Шартномадаги ставка энг кам ставкадан юқори

 

10 000

 

9 000

 

7,5

 

750 000(1 000 м2 х 10 000 х 7,5%)

 

9 250 000 ((1 000 м2 х 10 000) – 750 000)

 

2

 

Шартномадаги ставка энг кам ставкага тенг

 

9 000

 

9 000

 

7,5

 

675 000(1 000 м2 х 9 000 х 7,5%)

 

8 325 000((1 000 м2 х 9 000) – 675 000)

 

3

 

Шартномадаги ставка энг кам ставкадан паст

 

8 000

 

9 000

 

7,5

 

675 000(1 000 м2 х 9 000 х 7,5%)

 

7 325 000 ((1 000 м2 х 8 000) – 675 000)

 

 

 

Жадвалдан кўриниб турганидек, шартномадаги ижара ставкаси энг кам ставкадан паст ёки унга тенг бўлса, ЖШДСни ҳисоблашда энг кам ижара ставкасидан фойдаланилади. Шартномадаги ижара ставкаси энг кам ставкадан ошган тақдирда, ЖШДС ҳақиқий (шартномадаги) ижара ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Коммунал хизматлар ҳақи тўланиши вариантига қараб ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадига солиқ солиш тартибини кўриб чиқамиз.

 

I вариант коммунал хизматлар қиймати ижара тўловига киритилган

Ижарага олувчи учун ушбу вариант қулай, сабаби у ижара тўловини тўлаб қўя қолади, коммунал хизматлар билан эса ижарага берувчи ҳисоблашади. Бунда ижара тўловига киритилган коммунал харажатларнинг бутун қийматига энг кам ставкада ЖШДС солинади. Ижарага олувчи солиқ агенти сифатида солиқни ушлаб қолиб, бюджетга ўтказади.

 

II вариант шартнома шартларига кўра коммунал хизматлар қиймати ижарага берувчига алоҳида тўланади

Ижарага олувчи жисмоний шахсга ижара тўловини тўлайди ва унинг коммунал харажатларини алоҳида қоплайди. У ижара тўловидан ЖШДСни энг кам ставкада ушлаб қолади.

Коммунал харажатларни қоплаш суммаси эса ижарага берувчи жисмоний шахснинг солиқ солинадиган моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади. Унга белгиланган шкалада ёки энг юқори ставкада (жисмоний шахснинг аризаси бўлганда) ЖШДС солинади.

Жисмоний шахс корхона ходими ҳисобланмаса, ижарага олувчи унинг аризасига кўра ЖШДС ушлаб қолмасликка ҳақли. Бу ҳолда ижарага берувчи жисмоний шахс декларация асосида солиқ тўлайди (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Декларация даромад олинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади. Солиқ 1 июндан кечиктирмай тўланади.

 

III вариант – ижарага олувчи коммунал хизматлар билан алоҳида шартномалар тузади

Одатда алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатиладиган нотурар жойлар узоқ муддатли ижарага берилганда ушбу вариантдан фойдаланилади. Ижарага олувчи уларнинг кўрсаткичларига қараб коммунал хизматлар ҳақини тўлайди.

Ушбу вариант – ижарага берувчи учун энг фойдали. У ЖШДСни чегирган ҳолда ижара тўлови тарзида ўз даромадини олади! Коммунал тўловларга доир масалаларни ижарага олувчи ҳал қилади.

Иккала томон учун ҳар бир вариантнинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор.

 

ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ

ЖШДС корхонанинг чораклик солиқ ҳисоботида акс эттирилади. У ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида топширилади (Солиқ кодексининг 187-моддаси).

Ижарадан олинган даромадлар бўйича маълумотнома тақдим этилмайди, сабаби уларга энг кам ставкада ЖШДС солинади. Бу энг юқори ставкада солиқ солинадиган коммунал харажатларни қоплаш тарзидаги даромадларга ҳам тааллуқли. Қоплаш тарзидаги даромадларга белгиланган шкалада солиқ солинган бўлса, ҳисобот йили якунлангандан кейин 30 кун ичида солиқ органларига улар бўйича ҳам маълумотнома тақдим этилади (Солиқ кодексининг 187-моддаси).

 

Ижарадан олинган даромадларни ЖШДС ҳисоботида акс эттиришга мисол

 

2017 йил учун бинони ижарага беришдан олинган даромад – 6 000 минг сўм, ойлик ижара тўлови – 500 минг сўм.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар

суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)

(сўмда)

N

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр

коди

Тўловчининг маълумотлари бўйича

 

 

...

 

...

 

...

 

2

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

6 000 000

 

 

...

 

...

 

...

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр)

 

007

 

6 000 000

 

4.1.

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

 

4.2

 

дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

6 000 000

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан

(1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр)

012

 

450 000

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

450 000

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

 

6.

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси

(1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

017

 

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

(004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси)

018

 

5 550 000

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси

(1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

019

 

5 550 000

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

020

 

450 000

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси

(1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

021

 

 

 

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар

суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган

суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

2017 йил IV чорак учун

тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний

шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда

ШЖБПҲга бадаллар суммасининг

РАСШИФРОВКАСИ

(бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)

 

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

Шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

Жами (6-устундан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак бошига қолдиқ

 

...

 

...

 

...

 

...

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

01.10.17 й.

 

462 500

 

462 500

 

 

37 500

 

462 500

 

462 500

 

 

 

 

 

37 500

 

01.11.17 й.

 

462 500

 

462 500

 

 

37 500

 

462 500

 

462 500

 

 

 

 

 

37 500

 

01.12.17 й.

 

462 500

 

462 500

 

 

37 500

 

462 500

 

462 500

 

 

 

 

 

37 500

 

Жами:

 

1 387 500

 

1 387 500

 

 

112 500

 

1 387 500

 

1 387 500

 

 

 

 

 

112 500

 

Чорак охирига қолдиқ

 

...

 

...

 

...

 

...

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами

 

5 550 000

 

5 550 000

 

 

450 000

 

5 550 000

 

5 550 000

 

 

 

 

 

450 000

 

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар

суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган

суммалари тўғрисидаги маълумотларга

3-ИЛОВА

2017 йил учун

жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар

РАСШИФРОВКАСИ

(сўмда)

Кўрсаткич номи

 

Сатр  коди

 

 Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони

 

Даромад  суммаси

 

Жисмоний шахсларнинг даромадлари – жами (02-сатр + 03-сатр + 04-сатр + 06-сатр)

 

01

 

Х

 

6 000 000

 

шу жумладан:

 

 

Х

 

Х

 

...

 

...

 

 

...

 

б) мулкий даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176-моддаси),

 

03

 

1

 

6 000 000

 

шундан:

 

 

Х

 

Х

 

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар

 

031

 

1

 

6 000 000

 

 

 

 

Корхона бошқа тумандаги бинони ижарага олган бўлса

Солиқни қаерга тўлаш керак деган савол туғилади.

Корхона солиқ агенти сифатида ўзи жойлашган жойдаги солиқ органига ЖШДС тўлайди.

Бу вазият меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимларнинг даромадларидан ЖШДС тўлашга ўхшайди. ЖШДС ҳар бир ходим прописка қилинган жой бўйича эмас, корхона жойлашган жойда тўланади. Яъни солиқларнинг ҳисобланиши (ушлаб қолиниши) ва тўланишини акс эттирувчи корхонанинг шахсий карточкалари юритиладиган туманда (Солиқ кодексининг 69-моддаси).

 

Эътибор беринг! Турар жойни ижарага олган бўлсангиз, унинг ижара қиймати яшовчи шахснинг солиқ солинадиган моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди).

 

ЯИТ, суғурта бадаллари, ШЖБПҲ

Ижарадан олинган даромаддан ва жорий харажатлар қопланишидан ЯИТ ва суғурта бадаллари тўланмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси). Ушбу даромадлардан ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобланмайди, сабаби улар меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича даромадлар ҳисобланмайди ва ижара (меҳнат эмас) шартномаси асосида юзага келади.

 

Мол-мулк солиғи ва ер солиғи

Юридик шахсларга бинолар ижарага берилганда жисмоний шахслардан мол-мулк солиғи ва ер солиғи юридик шахслар учун белгиланган ставкаларда ундирилади (Солиқ кодексининг 276, 291-моддалари).

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида жисмоний шахслар учун назарда тутилган имтиёзлар бу ҳолда қўлланилмайди.

2018 йилда юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ставкаси – 5% (ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова). Ер солиғи ставкалари ПҚ-3454-сон қарорга 19-иловада келтирилган.

 

ЮРИДИК ШАХСГА СОЛИҚ СОЛИШ

Ижара тўловлари ва ижарага олинган бинони сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар, агар бино корхонанинг ишлаб чиқариш ёки маъмурий эҳтиёжлари учун ижарага олинган бўлса, фойда солиғини аниқлашда бошқа чегириладиган харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 3-банди). Ходимларнинг шахсий мақсадларда фойдаланиши учун ижарага олинган бино бўйича корхонанинг худди шундай харажатлари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 9, 27-бандлари).

Кўпинча ижара муносабатларини биноларни текин фойдаланишга бериш билан адаштирадилар. Бу ижара эмас, балки ссуда ҳисобланади (ФКнинг 617-моддаси).

Жисмоний шахсдан бинони текин фойдаланишга олган корхона шартномада белгиланган муддатда текин мулкий ҳуқуқни қўлга киритади. Унинг бозор қиймати бошқа даромад сингари корхонага солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Мулкий ҳуқуқ қийматини шартномада ва бинони қабул қилиш-топшириш далолатномасида акс эттирган маъқул. Масалан, жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини асос сифатида олиш мумкин. Ушбу қиймат солиқ солиш мақсадида бозор қиймати ҳисобланади.

 

ИЖАРАНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Биноларнинг жорий ижараси билан боғлиқ харажатлар уларнинг мақсадига қараб таснифланади.

Улар қуйидагиларга киритилади:

● ишлаб чиқариш тусига эга бошқа харажатларга – ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилганда (Низомнинг 1.5.1.4-банди);

● сотиш харажатларига – бинолардан савдо эҳтиёжлари учун фойдаланилганда (Низомнинг 2.1.2.3-банди);

● маъмурий харажатларга – бинолар маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун ижарага олинганда (Низомнинг 2.2.3-банди);

● бошқа операцион харажатларга – бошқа ҳолларда (Низомнинг 2.3.8.7, 2.3.2-бандлари).

Ижарага олинаётган бино ва ижара билан боғлиқ харажатлар қандай ҳисобга олинишини мисолда кўриб чиқамиз.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Ижара шартномаси бўйича олинган бино ҳисобга қабул қилинди

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

Ижара шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Ижара тўлови ҳисобланди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Ижара шартномаси

 

ЖШДС ушлаб қолинди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Ижара тўловлари тўланди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

Коммунал харажатлар тўланди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Коммунал хизматлар етказиб берувчиси билан шартнома, банк кўчирмаси

 

Коммунал харажатлар ҳисобга олинди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Коммунал хизматлар етказиб берувчисининг ҳисобварақ-фактураси

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Коммунал хизматлар етказиб берувчисининг ҳисобварақ-фактураси

 

 

 

Ижарага олинган мол-мулк балансдан ташқари ­001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётида акс эттирилади. Ижара тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар ­6910-«Тўланадиган оператив ижара» счётида акс эттирилади.

Жисмоний шахсларда мол-мулкнинг бошқа турлари ҳам ижара объекти бўлиши мумкин. Жисмоний шахснинг ижарадан олинган даромадидан ЖШДС ушлаб қолиш ва уни бюджетга ўтказиш учун жавобгарлик солиқ агенти бўлган корхона зиммасига юклатилади.

 

Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 6651 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика