Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 09 / Солиқ солиш

ҚҚС: ихтиёрий тўлов

 

ЯСТ тўловчилар Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС солинадиган оборотни амалга оширсалар, ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашлари мумкин (Солиқ кодексининг 354-моддаси).

 

Юридик шахслар ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтиш учун солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма билдириш тақдим этадилар:

● мавжудлари – ҳисобот чораги бошланишидан камида 1 ой олдин;

● янги ташкил этилган юридик шахслар – ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар.

Ўтган йил якунлари бўйича асосий фаолият тури савдо фаолияти ва (ёки) умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият бўлган юридик шахслар ёзма билдириш тақдим этмаган ҳолда ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ўтишга ҳисобот йили бошланишидан эътиборан ҳақлидир.

ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқ тўлаш

ҚҚСнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ортиб борувчи якун билан:

● микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;

● микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

ҚҚС худди шу муддатларда тўланади (Солиқ кодексининг 225, 226-моддалари).

 

ҚҚСни ҳисобга олиш

ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда ЯСТ тўловчилар ўтиш пайтидан эътиборан илгари ҚҚС билан сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) қолдиқлари бўйича унинг суммасини ҳисобга олишга ҳақли, экспортга реализация қилинадиганлари бундан мустасно.

Экспортга реализация қилиш обороти мақсадида фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС экспортдан келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ўтиш пайтидаги ТМЗ қолдиқлари инвентаризация қилинади. Унинг натижаларига кўра ҚҚС билан харид қилинган материаллар, товарлар миқдори ва ҳисобга олинадиган солиқ суммаси аниқланади.

Маҳсулотлар қолдиқлари бўйича ҚҚС билан харид қилинган, қиймати қолган маҳсулотлар қийматига киритилган ТМЗ, ишлар, хизматлар ҳамда ҳисобга олинадиган солиқ суммаси аниқланади.

ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

1000-«Материаллар»;

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»;

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ўтиш пайтида валюта тушуми келиб тушганда экспортга реализация қилиш учун мўлжалланган ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС кечиктирилган харажатлар таркибида акс эттириш тавсия қилинади:

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Экспорт қилишга ёки маҳсулотларни экспорт учун ишлаб чиқаришга мўлжалланган ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚС акс эттирилди

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

1000-«Материаллар»;

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»;

2910-«Омбордаги товарлар»

Валюта тушуми келиб тушганда бошқа кечиктирилган харажатларга киритилган ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

 

Ихтиёрий равишда тўлашдан воз кечиш

ЯСТ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига янги йил бошланишидан бир ой аввал (1 декабрдан кечиктирмасдан) тақдим этиладиган белгиланган шаклдаги билдириш асосида фақат йил бошидан ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашдан воз кечишлари мумкин.

ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашдан воз кечганда ТМЗ қолдиқлари бўйича илгари ҳисобга киритилган солиқ суммаси уларнинг қийматига киритилади (Солиқ кодексининг 220-моддаси).

Бухгалтерия ҳисобида бундай тузатиш қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

ҚҚС тўлашдан воз кечганда илгари ҳисобга киритилган ҚҚС тикланиши акс эттирилди

 

1000-«Материаллар»;

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»;

2910-«Омбордаги товарлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

ҚҚС ихтиёрий равишда тўланганда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ҳисобланган ЯСТ суммасининг ­50%идан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилади (Солиқ кодексининг 360-моддаси).

Корхона календарь йил бошидан бошқа вақтда ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтишга қарор қилса, ЯСТ суммаси фақат ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган ҳисобот чораклари учун камайтирилади.

 

МИСОЛ. Кичик ишлаб чиқариш корхонаси – ЯСТ тўловчи 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтди.

I ярим йилликда ялпи тушум 36 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

I чорак учун – 12 000 минг сўм;

II чорак учун – 24 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 4 000 минг сўм;

ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС 1 000 минг сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси 3 000 минг сўмни (4 000 – 1 000) ташкил этади.

Ярим йиллик учун ЯСТ 1 600 минг сўмга ((36 000 – 4 000) х 5%) тенг, шундан II чорак учун – 1 000 минг сўм ((24 000 – 4 000) х 5%).

Ҳисобланган ЯСТ суммаси тўланган ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТ суммасидан 50% ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирилади. Корхона II чоракдан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтганлиги сабабли умуман ярим йиллик учун ҳисобланган ЯСТни эмас, балки фақат II чорак учун ЯСТни ҚҚС суммасига камайтиришга ҳақли. Шу тариқа, II чорак учун ҚҚС – 3 000 минг сўм тўланиши лозим.

Тўланадиган ҚҚС II чорак учун ЯСТнинг 50%идан ортиқ бўлганлиги сабабли ЯСТни фақат 500 минг сўмга (1 000 х 50%) камайтириш мумкин.

Наталья МЕМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти. 

Прочитано: 1628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика