ХИЗМАТ САФАРЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ
Хизмат сафаридан қайтган ходим режа-топшириққа мувофиқ хизмат сафари тўғрисида ҳисобот ёзиши керак.
ХИЗМАТ САФАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ
Раҳимов А.А.
Астана шаҳридаги «Прогресс» АЖга ва Қозоғистон Республикаси бўйича унинг таркибий бўлинмаларига хизмат сафари бўйича.
2018 йил 30 январдаги 15-сон буйруқ бўйича.
Хизмат сафаридан мақсад: маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш.
Хизмат сафари натижаси: «Прогресс» АЖ раҳбарияти ва Қозоғистон Республикаси бўйича АЖ бўлинмалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди. Умумий суммаси 185 минг АҚШ долларини ташкил этувчи 6 та экспорт контракти тузилди.
Хизмат сафари режа-топшириғи тўлиқ ҳажмда ва кўрсатилган муддатларда бажарилди.
Ходим 3 иш куни мобайнида корхона бухгалтериясига аванс ҳисоботини тақдим этиши зарур. Унда хизмат сафари чоғида қилинган харажатлар қайд этилиб, барча тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Агар халқаро корпоратив пластик карточкага пул ўтказиш йўли билан аванс олинган бўлса, терминал чекларини ҳам илова қилиш зарур. Улар мавжуд бўлмаганда (шу жумладан ходим Интернет тармоғи орқали харажат қилганда) ушбу карточка очилган хизмат кўрсатувчи банкдан у орқали қилинган харажатлар тафсилотларини олиш лозим.
Аванс ҳисоботи олинган аванс валютасида тақдим этилади.
МИСОЛ. Раҳимов А.А. Астана шаҳрига 5 кунга 2018 йил 1 февралдан 5 февралгача хизмат сафарига юборилган. Хизмат сафаридан қайтгач – 2018 йил 7 февралда у раҳбар томонидан тасдиқланган унинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ва аванс ҳисоботини бухгалтерияга тақдим этди.
Ходимнинг аванс ҳисоботида қуйидаги суммалар кўрсатилган:
суткалик харажатлар – 125 АҚШ доллари;
меҳмонхонада яшаш қиймати – 450 АҚШ доллари;
транспорт харажатлари – 550 АҚШ доллари.
Тошкент – Астана – Тошкент авиачиптасини корхона миллий валюта – сўмга сотиб олган. Авиачипта қиймати – 4 017 000 сўм.
Хизмат сафари харажатларига 1 075 АҚШ доллари миқдорида аванс олинган.
МБ маълумотларига кўра, сўмга нисбатан 1 АҚШ долларининг курси қуйидагича бўлган:
31.01.2018 йилда (хизмат сафари харажатларига аванс олинган сана) – 8 175,77 сўм;
7.02.2018 йилда (аванс ҳисоботи қабул қилинган сана) – 8 186,95 сўм.
Ушбу маълумотлар аванс ҳисоботининг жадвал қисмида акс эттирилади:
Кўрсаткич номи
|
Сумма
|
|
Бухгалтерия ёзуви
|
|||||
Аввалги аванс
|
қолдиқ
|
–
|
дебет
|
кредит
|
||||
ортиқча харажат
|
–
|
счёт
|
сумма, сўм
|
счёт
|
сумма, сўм
|
|||
Аванс олинган
|
1. Кассадан
|
$ 1 075
|
|
|
|
|
||
1а. Валютада
|
$ 1 075
|
|
|
|
|
|||
2.
|
|
|
|
|
|
|||
авиачипта пул ўтказиш йўли билан
|
4 017 000 сўм
|
|
|
|
|
|||
Жами олинган
|
$ 1 075
|
|
|
|
|
|||
4 017 000 сўм
|
|
|
|
|
||||
Сарфланган
|
$ 1 125
|
|
|
|
|
|||
авиачипта
|
4 017 000 сўм
|
|
|
|
|
|||
Қолдиқ
|
|
|
|
|
|
|||
Ортиқча харажат
|
$ 50
|
|
|
|
|
|||
АҲ-1-сон шаклнинг орқа томони
Тартиб рақами
|
Ишлаб чиқариш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат
|
Ҳужжат (харажат) номи
|
Харажат суммаси
|
Счёт дебети
|
||||
ҳисобот бўйича
|
ҳисобга қабул қилинган
|
|||||||
санаси
|
рақами
|
|
сўмда
|
валютада
|
сўмда
|
валютада
|
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
1
|
31.01.2018 й.
|
|
Тошкент – Астана – Тошкент авиачиптаси
|
4 017 000
|
|
|
|
|
2
|
03.02.2018 й.
|
|
Астана – Алмати – Астана авиачиптаси
|
|
550
|
|
|
|
3
|
05.02.2018 й.
|
8
|
меҳмонхона ҳисобварақ-фактураси
|
|
450
|
|
|
|
4
|
|
|
суткалик харажатлар
|
|
125
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4 017 000
|
1 125
|
|
|
|
Ҳамма харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса, ходим ташкилот раҳбари номига рапорт ёзиши ва қоплаш учун уларни кўрсатиши шарт. Ушбу харажатлар қопланиши мумкин, бироқ бунда уларга ЖШДС солинади.
Рапорт
Астана шаҳридаги «Прогресс» АЖга хизмат сафари пайтида Астана шаҳридан ташқарида жойлашган корхоналарга тезкор электропоездда 4 марта бориб, 2 та экспорт контрактини туздим. Чипталарни сақлаб қўймаганман. Ушбу чипталар ҳақини тўлашга жами 28 АҚШ доллари сарфлаганман. Қилган харажатларимни қоплашингизни сўрайман.
Шунингдек мамлакатлар чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида белги қўйилган паспорт нусхасини бухгалтерияга тақдим этиш зарур.
Баъзан амалиётда хизмат сафари харажатларига аванс АҚШ долларида берилган, харажатлар эса хизмат сафарига борган мамлакат валютасида қилинган бўлади. Ҳақиқий харажатлар бўйича аванс ҳисоботи АҚШ доллари борган мамлакат валютасига айирбошланганлиги тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади.
МИСОЛ. Ходим Ростов-Дон шаҳрига хизмат сафарига юборилди. Унга хизмат сафари харажатлари учун 650 АҚШ доллари берилди. Тайинланган жойга келгач, у банкда 650 АҚШ долларини Россия рублига айирбошлади. Ҳужжатга кўра айирбошлаш курси 1 АҚШ доллари учун 56 рублни, жами 36 400 рублни ташкил этди.
Хизмат сафари харажатларини ҳисоблашда 1 АҚШ доллари учун 56 рубллик айирбошлаш курси қабул қилинади.
Ходим аванс ҳисоботини тақдим этгандан кейин 2 кун ичида хорижий валютанинг фойдаланилмаган қисмини корхона кассасига қайтаради. Сўнгра корхона пулни хизмат кўрсатувчи банкка топширади.
Хизмат сафари харажатларига ортиқча маблағлар сарфлангани ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса, ушбу сумма хизмат сафарига юборилган ходимга хорижий валютада тўланади. Хизмат сафарига юборилган ходимнинг розилигига кўра қарз аванс ҳисоботи топширилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланган миллий валютада ҳам тўланиши мумкин.
МИСОЛ. Ходимга 1 075 АҚШ доллари миқдорида хизмат сафари харажатларига аванс берилган. Тасдиқловчи ҳужжатларга кўра ҳақиқий харажат 1 125 АҚШ долларини ташкил этган. Қопланиши лозим бўлган ортиқча харажат суммаси – 50 АҚШ доллари. Аванс ҳисоботи 2018 йил 7 февралда тақдим этилган. МБ курси бўйича 1 АҚШ доллари 8 186,95 сўмга тенг.
Ходим ортиқча харажат суммасини миллий валютада олишга рози.
Миллий валютада қопланадиган сумма ҳисоб-китоби:
50 АҚШ доллари х 8 186,95 сўм = 409 347,50 сўм.
Ортиқча харажат суммасини олиш учун банкка қуйидагилар тақдим этилади:
● маблағ беришни сўраб ёзилган ариза;
● раҳбар ва (ёки) бош бухгалтер томонидан тасдиқланган, хизмат сафарига юборилган шахснинг аванс ҳисоботи;
● хизмат сафарига юборилган шахснинг хориждаги харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
● қопланиши лозим бўлган сумма ҳисоб-китоби.
Қопланиши лозим бўлган сумма ҳисоб-китоби
Харажатлар турлари
|
1 кунлик харажатлар,
|
Кунлар сони
|
Жами, АҚШ долл.
|
Суткалик харажатлар
|
25 (меъёрлар бўйича)
|
5
|
125
|
Яшаш харажатлари
|
90 (далил бўйича)
|
5
|
450
|
Транспорт харажатлари
|
550 (далил бўйича)
|
550
|
|
Жами, АҚШ долл.
|
1 125
|
||
Хизмат сафари харажатларига аванс тўлаш учун илгари олинган
|
1 075
|
||
Қопланиши (олиниши) лозим бўлган ортиқча харажат суммаси
|
50
|
Хизмат сафари вақтидаги меҳнатга ҳақ тўлаш
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг хизмат сафарида, шу жумладан йўлда бўлган вақти учун ишбай ходимларнинг ўртача иш ҳақи ва қолган тоифадаги ходимларнинг лавозим маоши ёки ставкаси сақланиб қолади (МКнинг 166-моддаси). Ўриндошлик асосида ишловчи шахс юборилганда уни хизмат сафарига юборган корхонадаги ўртача иш ҳақи сақланади. Бир вақтнинг ўзида асосий ва ўриндошлик асосида ишловчи ходим юборилганда иккала лавозимдаги иш ҳақи сақланади, хизмат сафарига доир харажатлар эса корхоналар ўртасида ўзаро келишувга биноан тақсимланади.
Бухгалтерия ҳисоби
Хўжалик операциясининг номи
|
Дебет
|
Кредит
|
Хизмат сафари харажатларига валюта сотиб олинди
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
5530-«Бошқа махсус счётлар»
|
Валюта маблағлари корхона кассасига кирим қилинди
|
5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
Хизмат сафари харажатларига аванс берилди
|
4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»
|
5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»
|
Халқаро корпоратив пластик карта счёти тўлдирилди
|
5540-«Халқаро корпоратив пластик карта»
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
Халқаро корпоратив пластик картадан харажат қилинди
|
4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»
|
5540-«Халқаро корпоратив пластик карта»
|
Хизмат сафари харажатлари ҳисобдан чиқарилди (аванс ҳисоботи топширилган кундаги курс бўйича)
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»; 9400-«Давр харажатлари» |
4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»
|
Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз акс эттирилди (мавжуд бўлганда)
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»; 9400-«Давр харажатлари» |
6970-«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз»
|
Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз қопланди (мавжуд бўлганда)
|
6970-«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз»
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»; 5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари» |
Сарфланмаган чет эл валютаси қайтарилди
|
5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»
|
4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»
|
Ижобий курс фарқи акс эттирилди
|
4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»; 6970-«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» |
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
Салбий курс фарқи акс эттирилди
|
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»
|
4220-«Хизмат сафарларига берилган аванслар»; 6970-«Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз»
|
Солиқ солиш
Тўловларнинг номи
|
Ходим учун
|
Корхона учун
|
||
даромад тури
|
солиқ солиш
|
фойда солиғи бўйича
|
ЯСТ бўйича
|
|
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг хизмат сафари вақтида сақланиб қоладиган ўртача иш ҳақи, лавозим маоши ёки ставкаси
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг
|
ЖШДС, ШЖБПҲ, ЯИТ ва суғурта бадаллари
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (Солиқ кодексининг 143-моддаси
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Нормалар доирасидаги суткалик харажатлар
|
Даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Бошқа харажатлар (Солиқ кодексининг 145-моддаси 14-банди).Чегириладиган харажатлар
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Белгиланган нормалардан ортиқча тўланган суткалик харажатлар
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг
|
ЖШДС, ШЖБПҲ, ЯИТ ва суғурта бадаллари
|
Чегирилмайдиган харажатлар
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Нормалар доирасидаги яшаш харажатлари
|
Даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Бошқа харажатлар (Солиқ кодексининг 145-моддаси 14-банди).
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Ҳужжатлар билан тасдиқланган нормалардан ортиқча яшаш харажатлари
|
Даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Чегирилмайдиган харажатлар
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Ҳужжатлар билан тасдиқланмаган яшаш харажатлари
|
Моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди)
|
ЖШДС, ШЖБПҲ
|
Чегирилмайдиган харажатлар
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Ҳужжатлар билан тасдиқланган транспорт харажатлари
|
Даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Бошқа харажатлар (Солиқ кодексининг 145-моддаси 14-банди).
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Ҳужжатлар билан тасдиқланмаган транспорт харажатлари
|
Моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди)
|
ЖШДС, ШЖБПҲ
|
Чегирилмайдиган харажатлар
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар (бронлаш ва бошқалар)
|
Даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Бошқа харажатлар (Солиқ кодексининг 145-моддаси 14-банди).
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Вакиллик харажатлари
|
–
|
Маҳсулотни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш тушуми ҳажмининг 1%и доирасида, шу жумладан ҚҚС ва акциз солиғи – бошқа чегириладиган харажатлар (Солиқ кодексининг 145-моддаси 11-банди).Белгиланган нормадан ортиқча – чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди)
|
Солиқ оқибатлари йўқ
|
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.
*Давоми. Боши «СБХ»нинг 23.03.2018 йилдаги 12 (1232)-сонида.