Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 08 / Кадрлар бўлими

Битирувчи учун синов

 

Қизим 2017 йилда институтни тамомлади, бакалавриат даражасида базавий олий маълумотга эга.

Ўзига иш қидирмоқда. Институтни тугатгунча ишламаган. Кўпгина ташкилотларда ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмоқда. Улар тўғри қиляптиларми?

И.Дакиева.

 

Йўқ, нотўғри.

Айни пайтда МКнинг 84-моддаси ­3-қисмига мувофиқ:

√ ҳомиладор аёллар;

√ 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

√ корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

√ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари;

√ 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган ходимлар ишга қабул қилинганда синов белгиланмайди.

Амалдаги Меҳнат кодекси иш берувчиларга муайян асосларга кўра қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳуқуқини бермайди. Синов муддатини асоссиз белгилаш ҳолати такрорланганда туман Бандликка кўмаклашиш марказидаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига ёхуд туман прокуратурасига қизингизнинг меҳнатга доир ҳуқуқлари бузилаётганлиги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Бироқ иш қидириш муддати олий ўқув юртини тамомлаган кундан эътиборан 3 йилдан ошса, ушбу қоидалар амал қилмайди.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

 

Прочитано: 1493 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика