Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 06 / Паспорт масалалари

Узоқ давом этмайдиган айрилиқ

 

Агар Тошкентдаги пропискамдан чиқиб, бир неча йил янги яшаш жойида консуллик ҳисобида турсам, қайтиб келгач Тошкентдаги ўз квартирамда яна пропискадан ўта оламанми?

Алишер Х. Тошкент ш.

 

– Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий истиқомат қилган ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларига ёки хорижга чиқиб кетган фуқаролар, турли сабабларга кўра кетган жойлари бўйича прописка қилинмаган ҳамда 1 йил ичида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган шаклдаги жўнаб кетиш варағи билан қайтиб келган тақдирда, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида умумий асосларда доимий прописка қилинади (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 33-банди).

 

 

 

Нотариусга ҳам боринг

 

Тошкентда доимий пропискага (яшаш гувоҳномасига) эга бўлган чет эл фуқаросиман. Онам ҳам Тошкентда доимий прописка қилинган чет давлат фуқароси, Яшнобод туманидаги квартира эгаси. Бу квартирада фақат мен прописка қилинганман. Ўзбекистон фуқароси бўлган, Тошкентда онасининг манзили бўйича прописка қилинган турмуш ўртоғимни ва учала фарзандимизни ҳам шу уйда прописка қилдирмоқчиман. Расман никоҳланганимизга 6 йил бўлди. Миграция бўлими ходими прописка қилиш учун онамнинг нотариал тасдиқланган розилигини ва квартиранинг ҳужжатларини талаб қиляпти.

Р.А. Тошкент ш.

 

– Бу ҳолда миграция бўлими ходими онангизнинг прописка қилиш учун розилигини талаб қилиб, тўғри қиляпти, сабаби квартира унга тегишли. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 8-бандида эр-хотинни прописка қилиш учун Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган:

√ шакл бўйича ариза;

√ паспорт;

√ контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

√ турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

√ никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

√ давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади (Низомнинг 40-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

 

 

 

Яшаш жойи – Ўзбекистон

 

Мен – фуқаролиги бўлмаган шахсман, Ўзбекистонда доимий яшайман. Бошқа мамлакат фуқаролигини олишим ва айни пайтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшашим мумкинми?

Зарифов. Тошкент ш.

 

Сиз бошқа давлат фуқаролигини олишингиз, сўнгра хорижий шахснинг яшаш гувоҳномасини олиш учун доимий истиқомат жойидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига (КЧФРБ) мурожаат қилишингиз мумкин. Бунинг учун доимий истиқомат жойидаги ИИБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

√ Ўзбекистон ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

√ хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти;

√ ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

√ катталиги 35 х 45 мм қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат;

√ истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома;

√ никоҳ тўғрисида гувоҳнома (Низомнинг 15-банди, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1137 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика