Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 04-05 / Тадбиркор ён дафтарига

Солиқ тўловчининг тақвими

 

юридик шахслар учун

 

2017 йил февраль

 

1 ФЕВРАЛЬ

2017 йил якунлари бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган, қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар мезонларига жавоб бермай қўйган ягона ер солиғи тўловчилари томонидан солиқ солиш тартибини танлаш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 363-модда, 4-қисм)

 

3 ФЕВРАЛЬ9

2018 йил январь ойининг III ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

5 ФЕВРАЛЬ

2018 йилнинг январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

 

10 ФЕВРАЛЬ9

2018 йилнинг февраль ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йилнинг январь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 271-модда, 6-қисм)

ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисмини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 286-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг январь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, 7-қисм)

2018 йилнинг январь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)

2018 йилнинг январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

13 ФЕВРАЛЬ

2018 йил февраль ойининг I ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

14 ФЕВРАЛЬ

2018 йилнинг январь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди)

 

15 ФЕВРАЛЬ

2017 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни4

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни4, 5

(Солиқ кодекси, 163-модда, 2-қисм; 164-модда, 6-қисм; 165-модда, 4-қисм; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 187-модда; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм, 226-модда, 1-қисм; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 247-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни4, 6

(Солиқ кодекси, 263-модда, 3-қисм; 264-модда, 5-қисм; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 271-модда, 2 ва 8-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йил учун Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, 11-қисм)

2017 йилнинг IV чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 300-модда, 7 ва 8-қисмлар; 942-сон ­Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 3-қисм; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг декабрь учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини4 ҳамда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш, шунингдек чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари томонидан қўшимча ҳисобланган тўловларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3-қисм; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари; АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 13, 14-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг декабрь ойи, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 315-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 319-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 325-4-модда, 2 ва 3-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2017 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 360-модда, 4 ва 5-қисмлар; 942-сон Низомнинг 1–4-бандлари)

2017 йилнинг IV чораги учун асосий фаолият тури ҳисобот чорагининг якуни бўйича чакана савдо ҳисобланган юридик шахслар томонидан ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди)

2017 йилнинг IV чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган юридик шахслар томонидан Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди)

2017 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(2203-сон Низомнинг 13-банди)

2017 йил учун Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10, 11-бандлари)

2018 йилнинг январь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида» қарорининг 2-банди)

 

23 ФЕВРАЛЬ

2018 йил февраль ойининг II ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

24 ФЕВРАЛЬ9

2018 йилнинг январь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

2018 йилнинг январь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

 

25 ФЕВРАЛЬ9

2018 йилнинг январь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни7

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни7

(Солиқ кодекси, 247-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни8

(Солиқ кодекси, 264-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг январь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йилнинг январь ойи учун давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни7

(Солиқ кодекси, 315-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг январь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни7

(Солиқ кодекси, 360-модда, 5-қисм)

 


1Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.

2Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

3Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

4Қуйидагилар бундан мустасно:

йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари.

5Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.

6Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган (ҳисоб-китобни 15 декабрга қадар тақдим этадиган) қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар (ҳисоб-китобни 25 январга қадар тақдим этадилар) ва солиқни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

7Солиқни ҳар чоракда, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган кундан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

8Солиқ давридаги солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил қиладиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

9Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 1782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика