Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 04-05 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

 

Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг биринчи устувор йўналишидир.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳалари қаторида иккинчи ўқишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. Лойиҳа давлат харидларини тартибга солувчи ҳамда амалдаги мавжуд қарама-қаршиликларни ва эскирган нормаларни бартараф этишга қаратилган тўғридан-тўғри таъсир кучига эга ягона қонун ҳужжатини ўзида касб этади.

Қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида эксперт бирлашмаси билан маслаҳатлар олиб борилди. Депутатлар томонидан республика Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Бош прокуратура, Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги, бизнес, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан биргаликда қонун лойиҳаси охирги таҳрири ишлаб чиқилди. Ушбу соҳадаги халқаро тажриба ўрганилди.

Мажлисда таъкидланганидек, маромига етказиш жараёнида қабул қилинаётган қонуннинг амалий аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Коррупцияга қарши курашишга йўналтирилганлик, давлат харидлари бозорида тадбиркорлик субъектларининг ҳалол рақобатли кураши учун шароитлар яратиш, ушбу соҳада давлат ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини таъминлаш мақсадида давлат харидларини электрон шаклга ўтказиш лойиҳа қоидаларининг муҳим жиҳатларидир.

Депутатларнинг фикрига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши бюджет маблағларидан ва бошқа марказлаштирилган манбалардан, кредит ресурсларидан Ҳукумат кафолати остида имкон қадар самарали ҳамда оқилона фойдаланишга хизмат қилади. Бундан ташқари, давлат сектори маъқул муддатларда «нарх-сифат» ўртасида мақбул нисбат бўлган ҳолда зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминланади.

Қонуннинг амалга оширилиши мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши жадаллашувига ҳам имкон беради. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва кичик бизнес субъектлари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг замонавий услубларини қўллаш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш имкони туғилади.

Музокаралар давомида депутатлар қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Хусусан, таклифлар давлат харидлари тартиб-таомилини амалга ошириш, шартнома тузиш ва уни ижро этиш, етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасида юз бериши мумкин бўлган низолар ҳамда келишмовчиликлар устидан шикоят қилиш, уларни ҳал этиш чоғида шаффофликни рўёбга чиқаришга тегишлидир.

Қонун депутатлар томонидан қабул қилинди ва Олий Мажлис Сенатига юборилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
 Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1720 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика