ЯСТ тўловчи ташкилот лойиҳалаш ва қурилиш билан шуғулланади.
Асосий фаолият тури лойиҳалаш ҳисобланган ташкилот қурилиш ишларини бажариш чоғида фақат ўз кучи билан бажарилган ишларга ЯСТ солишга ҳақлими?
П.Р.
– Ҳа, сиз бунга ҳақлисиз.
Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).
Яъни санаб ўтилган ишлар асосий фаолият тури ҳисобланган корхоналаргина солиқ солиш чоғида ишларнинг умумий ҳажмидан қўшимча пудрат ишларини чегиришлари мумкин. Ташкилотингиз лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳисобланиши (асосий фаолият тури) сабабли мазкур норма қурилиш ишларини реализация қилишдан тушган тушумга ҳам татбиқ этилади.
Агар корхона, мисол учун, савдо (асосий фаолият тури) ва қурилиш билан шуғулланганда қурилиш ишларини, шу жумладан қўшимча пудрат ишларини бажаришдан тушган бутун тушум ЯСТ солиш объекти бўлар эди.
Ирина АХМЕТОВА,
«Norma Online» эксперти.