Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 44 / Қарз мажбуриятлари

Шартномага кўра ҳисоб-китоб

 

Бизнинг МЧЖ кичик бизнес субъекти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди, телекоммуникациялар (Интернет, телефония, телевидение) хизматларини кўрсатади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони асосида телекоммуникация хизматларини сўмда тарифлашга ўтдик. МБнинг $1 = 4 210,35 сўм этиб қайд этилган курсини қўллаган ҳолда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра абонентлар билан солиштириш далолатномаларини имзоладик. Валютада тарифлаш ўрнига сўмда тарифлашга ўтилганлиги тўғрисида қўшимча келишувлар имзоланди.

Абонент 2017 йил бошидан хизматларимиздан фойдаланиб келаётган эди. Августда шартномани бекор қилиш ва узиб қўйиш тўғрисидаги хат асосида у билан $1 = 4 210,35 сўмлик курсда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра солиштириш далолатномаси имзоланган. Олдиндан тўланган фойдаланилмаган сумма худди шу курсда 29.09.2017 йилда қайтарилган. Бироқ мижознинг айтишича, биз уни МБнинг 29.09.2017 йилдаги ҳолатга кўра курси бўйича қайтаришимиз керак экан.

Хорижий валютадаги нархлар ва тарифлар сўмга ўтказилиши сабабли абонент билан ўзаро ҳисоб-китобни қандай ва қайси курс бўйича амалга ошириш керак?

О.П.

 

Абонентга тарафлар имзолаган қўшимча келишув ва (ёки) ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасида қайд этилган қарз суммасини қайтаришингиз керак бўлади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 4.09.2017 йилдаги фармойишига кўра, барча телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб МБнинг $1 = 4 210,35 сўмлик курсини қўллаган ҳолда хизматларни миллий валютада тарифлашга ўтдилар.

Тарифлар миллий валютада белгиланиши билан бир вақтда абонентларнинг қарзлари ва улардан олинган аванслар худди шу курс бўйича сўмга ўтказилди. Тегишинча, алоқа ва Интернет хизматлари бўйича кредиторлик ва дебиторлик қарзи юзасидан бундан кейинги ҳисоб ва ўзаро ҳисоб-китоблар сўмда юритилиши керак.

Хўжалик шартномаси тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Хўжалик шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, тарафларнинг уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишуви ҳам шундай шаклда амалга оширилади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси).

Хўжалик шартномаси, қоида тариқасида тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномаси тузилган деб ҳисобланади (Қонуннинг 12-моддаси). Бу қоида шартнома шартларини ўзгартириш тўғрисидаги келишувга ҳам татбиқ этилади.

Шартнома, шунингдек шартнома шартларини ўзгартириш тўғрисидаги келишув ҳисоб-китоб қилиш тартибини, тарафларнинг мажбуриятларини, уларнинг жавобгарлигини ҳамда иккала тараф учун мажбурий бўлган бошқа шартларни назарда тутиши керак (Қонуннинг 10-моддаси).

Шу тариқа, агар:

 шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, шартнома шартларини ўзгартириш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда расмийлаштирилган бўлса;

 келишув абонент томонидан имзоланган (акцептланган) бўлса;

 келишувда илгари олинган аванс бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби қайд этилган бўлса, илгари олинган авансни мижозингизга (абонентингизга) МБнинг $1 = 4 210,35 сўм этиб қайд этилган курси бўйича қайтаришга ҳақли бўласиз.

Акс ҳолда, шартнома шартларига киритилган ўзгартиришлар юридик кучга эга бўлмайди ва мижозингиз (абонентингиз) шартномани дастлабки шартларида бажаришингизни талаб қилишга ҳақли бўлади. Бу ҳолда у илгари тўлаган, хорижий валютада ифодаланган авансни қайтариш пайтидаги МБ курсида қайтаришингиз керак бўлади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1675 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика