Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 44 / Cавдо амалиёти

Авиачипталар реализациясининг солиқ оқибатлари

 

Авиачипталарни реализация қилувчи агентлик (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК агенти ва хорижий авиаташувчиларнинг авиачипталарини реализация қилувчи бошқа агентликларнинг ёрдамчи агенти ҳисобланади. Мижозларни жалб этиш учун корхонамизда олиниши лозим бўлган 5% миқдоридаги воситачилик ҳақидан миллий авиакомпания авиачипталарини харид қилувчиларга 3,5% миқдорида чегирмалар тақдим этиш ҳақида буйруқ чиқарилди. Бухгалтерия ҳисобида чегирма 9050-счётига киритилади.

Авиачипталарнинг харидорларига тақдим этилган чегирмалар фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи солиш объекти ҳисобланадими?

Д.Муҳиддинова, МЧЖ директори.

 

– Авиачипталарни реализация қилувчи агентликлар (авиакассалар) агентлик ёки ёрдамчи агентлик битимлари асосида авиачипталарни сотадилар. Бундай битимлар, моҳиятан олганда, воситачилик шартномалари ҳисобланади. Бошқача айтганда, бу воситачилик фаолиятидир.

Воситачилик фаолиятидан даромадлар оладиган юридик шахслар учун тушум дейилганда кўрсатилган хизматлар учун олиниши лозим бўлган ҳақ суммаси тушунилади (Солиқ кодексининг ­130-моддаси). У агентлик битимида қайд этилади.

Авиачипталар нархлари ва уларни сотиш қоидаларини авиакомпаниялар белгилайди (Ҳаво кодексининг 105-моддаси), авиакассалар эса авиачипталарни шу нархларда сотадилар. Шу сабабли чегирмалар шартларини агентлик битимларида келишиш ва авиачипталарни ушбу шартларга биноан реализация қилиш зарур.

Бироқ амалиётда авиакассалар авиакомпаниялар билан келишмай туриб, чегирмаларни мустақил равишда белгилайдилар. Бунда авиакассаларнинг воситачилик ҳақини чегирган ҳолда авиачипталарнинг тўлиқ қиймати авиакомпанияларга ўтказилади. Натижада авиакассалар чегирма суммасини ўз ҳисобида акс эттирадилар. Бироқ улар учун бу чегирма эмас, балки уларнинг тушуми суммасини (воситачилик ҳақини) камайтирмайдиган харажатдир.

Авиачипталар нархи камайиши ҳисобига авиакассанинг зарарлари Солиқ кодексининг 145-моддаси ­40-бандида санаб ўтилган бошқа чегириладиган харажатларга кирмайди. Авиакасса учун ушбу харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади ва 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебетида акс эттирилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси).

Фойда солиғи чегирилганидан кейин қоладиган фойда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 296-моддаси). Фойда корхонанинг жами даромади ва харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Шу тариқа, авиачипталар нархи камайиши ҳисобига авиакассанинг зарарлари, бошқа харажатлар сингари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1905 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика