Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 44 / Қарз мажбуриятлари

Тугатиш чоғида муассис билан ҳисоблашиш

 

МЧЖнинг (ЯСТ тўловчи) муассиси 2 та: жисмоний шахс ва хусусий ишлаб чиқариш корхонаси. Аввал МЧЖ иштирокчилари УФни кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Муассис-жисмоний шахс ишлаб чиқаришда фойдаланилган материалларни УФга ҳисса сифатида киритди. Материаллар 4610-счётда қайд этилган. УФга қўшимча ҳиссалар тўлиқ қўшилмаганлиги сабабли ҳокимликда УФнинг кўпайтирилиши рўйхатдан ўтказилмади. Айни пайтда ушбу корхонани тугатиш тўғрисидаги муассисларнинг қарори қабул қилинди, бироқ муассис-жисмоний шахс олдида қарз юзага келди.

1. Корхона муассис олдидаги қарзни қандай сўндириши мумкин? Корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

2. Ушбу вазиятни бухгалтерия ҳисобида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?

Е.Коровина, ХК бош бухгалтери.

 

1

Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб жамиятнинг иштирокчилари учун кучга киради («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси). УФнинг кўпайтирилиши рўйхатдан ўтказилмаганлиги муносабати билан корхона киритилган (худди шундай) материалларни жисмоний шахсга қайтариши ёки унинг розилиги билан пул шаклидаги қийматини қоплаши шарт.

Материаллар чиқиб кетганда даромад юзага келса, у бошқа даромадлар таркибига киритилади (9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти) ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Қарз пул маблағлари билан сўндирилса, бундай операция корхонада ҳам, жисмоний шахсда ҳам солиқ оқибатларига олиб келмайди. Жисмоний шахсга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар ЖШДС тўлашдан озод этилган (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 11-банди) ҳамда ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306, ­307-моддалари).

 

2

Устав фондига қўшимча ҳисса иштирокчига қайтарилганда қуйидаги бухгалтерия проводкалари қўлланади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Қўшимча ҳисса киритилди (таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар)

 

Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар

1000-«Материаллар» ва б.

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

Пул маблағлари билан қайтарилганда

 

Қўшимча ҳисса иштирокчига пул маблағлари билан қайтарилди

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Материаллар билан қайтарилганда

 

Материаллар берилган қиймати бўйича иштирокчига қайтарилди

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материаллар»

 

ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (ҚҚС тўловчилар учун)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад (материалларнинг берилган қиймати билан таннархи ўртасидаги фарқ) акс эттирилди*

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан зарар (материалларнинг берилган қиймати билан таннархи ўртасидаги салбий фарқ) акс эттирилди*

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

*Материаллар чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни ҳисобга олган ҳолда.

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1858 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика