Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси бензинни чакана сотиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, воситачилик шартномаси бўйича олинган дизель ёқилғисини сота бошладик.
Воситачилик шартномаси бўйича олинган дизель ёқилғисини сотиш чоғида АЁҚШ қандай солиқларни тўлаши керак? Дизель ёқилғисининг сотилиши бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?
Б.И.
– Охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни АЁҚШ орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилардир (Солиқ кодексининг 301-моддаси).
Ўз эҳтиёжи учун тайёр нефть маҳсулотларини олувчи қайта ишлашга берилган хом ашёнинг юридик шахс бўлган мулкдорлари қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотлари ҳажми бўйича ушбу солиқни тўловчилардир (АВ томонидан 11.03.2016 йилда 2766-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).
Шу сабабли АЁҚШ воситачилик шартномаси бўйича олинган, реализация қилинган дизель ёқилғиси ҳажмидан ушбу солиқни тўламайди. Уни ёқилғи мулкдори тўлайди.
Воситачилик шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатганда АЁҚШ учун воситачилик шартномаси бўйича олинган ҳақ суммаси ЯСТ солиш объекти бўлади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Бунда ҳақ суммасига 33%лик ставкада ЯСТ солинади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илованинг 5-банди).
Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ЯСТ ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯСТни тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТни тўлашлари керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).
Шу сабабли сизнинг АЁҚШ бензинни сотишдан тушган тушум ҳамда воситачилик фаолиятидан олинган даромадлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши лозим.
Воситачилик шартномалари бўйича дизель ёқилғиси сотилганда воситачи қуйидаги бухгалтерия проводкаларини беради:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Воситачилик шартномаси бўйича дизель ёқилғиси келиб тушди (балансдан ташқари счётда акс эттирилади)
|
004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
|
Воситачилик шартномаси бўйича келиб тушган, реализация қилинган дизель ёқилғиси ҳисобдан чиқарилди
|
|
004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
Комиссион дизель ёқилғисини реализация қилишдан тушум келиб тушди (нақд ва пластик тўлов картаси орқали)
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»; 5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Воситачининг воситачилик ҳақи суммаси акс эттирилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Дизель ёқилғисини реализация қилишдан тушган тушум суммасидан воситачилик ҳақи ушлаб қолинди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Воситачилик шартномасига кўра олинган дизель ёқилғиси бўйича комитент билан ҳисоб-китоблар акс эттирилди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.