Корхонамиз чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи янги ташкил этилган ташкилотнинг айланма маблағларини тўлдириш учун фоизсиз молиявий қарз берди. Қарз олувчи корхона – МЧЖ шаклидаги қўшма корхона. Устав фонди – 800 000 АҚШ доллари, шундан хорижий инвесторнинг улуши – 50%. МЧЖ Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида жойлашган. Президентнинг 18.01.2017 йилдаги ПҚ-2731-сон қарорига мувофиқ, корхона 2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастурига киритилган.
Қарз олувчи ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланса, фоизсиз қарз олиши чоғида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Шибаева С.В., МЧЖ бош бухгалтери.
– Ягона ер солиғини тўловчи қарз олувчида фоизсиз қарз олганда солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Қарз олувчиларнинг текин олинган фоизсиз қарздан фойдаланиш ҳуқуқи тарзидаги Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ белгиланадиган даромадлари бошқа даромадларга (Солиқ кодексининг 132-моддаси) киради.
ЯЕСни тўловчилар учун Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 363-моддаси).
Шу сабабли қарз олувчингиз ЯЕСни тўловчи бўлса, у фоизсиз қарз бўйича олинган даромадни аниқлаши ва ундан солиқ тўлаши керак эмас.
Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.