Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 43 / Амалий бухгалтерия

Активларни олиб чиқиш: қайта ташкил этишда бухгалтерия ҳисоби

 

Бизнинг МЧЖ (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) 2003 йилда ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан барпо этилган. Тақсимлаш балансига кўра бино муассисларга (жисмоний шахсларга) ўтди, улар уни ташкилотнинг устав капиталига киритган эдилар. Айни пайтда УФда 40% улушга эга муассисларнинг бир қисми ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этиш йўли билан МЧЖдан чиқмоқчи ва бинонинг бир қисмини олмоқчи. Баланс бўйича бинонинг тиклаш қиймати – 43 млн сўм, эскириши – 100%, қайта баҳолаш сальдоси – 7 млн сўм. Бинонинг бозор қиймати – 700 млн сўм.

1. Агар эскириш 100%ни ташкил этса, бинони қайта баҳолагандан сўнг уни ҳисоблаш керакми?

2. Қуйидагиларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим:

а) бинонинг бозор қийматида қайта баҳоланишини;

б) ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этишда бинонинг бир қисми ва материалларнинг чиқиб кетишини?

3. Ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этиш чоғида активлар чиқиб кетаётганда солиқ оқибатлари қандай бўлиши мумкин?

Л.Левина, МЧЖ бухгалтери.

 

1

Йўқ, эскиришни ҳисоблаш керак эмас.

Тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 35-банди «з» кичик банди).

АВнинг қиймати қайта баҳоланган ҳолатларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган амортизацияси АВнинг қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади (5-сон БҲМСнинг ­26-банди).

Тўлиқ амортизацияланган АВ қайта баҳолашдан кейин шундайлигича қолади. Шу сабабли яна амортизация ҳисоблаш зарурати юзага келмайди.

 

2

Бинони қайта баҳолашда бухгалтерия проводкалари:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Бинонинг қайта баҳоланиши акс эттирилди

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

Бинонинг эскиришини қайта баҳолаш акс эттирилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

0220-«Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»

 

 

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда таркибидан бошқа корхона ажралиб чиқаётган корхонада фақат мол-мулк ва мажбуриятлар ҳажми ўзгаради, жорий ҳисобот даврида узилиш рўй бермайди, даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётлари ёпилмайди, шунингдек якуний молиявий ҳисобот тузилмайди (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 23-сон БҲМСнинг 50-банди).

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишнинг I варианти – бунда қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботи миқдорий кўрсаткичлари ажратилади. Бунда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичлари ажратилмайди (23-сон БҲМСнинг 51-банди).

Мол-мулк ва мажбуриятларнинг камайишини акс эттириш учун ҳисобда ўзгартиришни талаб қилувчи счётлар билан корреспонденцияда «0000» шартли счётидан фойдаланиш мумкин.

Масалан:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Бино қийматининг камайтирилиши акс эттирилди

 

0000 – ёрдамчи счёт

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

Бино эскиришининг камайтирилиши акс эттирилди

 

0220-«Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»

 

0000 – ёрдамчи счёт

 

Бинонинг жамланган қайта баҳоланиши камайтирилиши акс эттирилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

0000 – ёрдамчи счёт

 

Материаллар қийматининг камайтирилиши акс эттирилди

 

0000 – ёрдамчи счёт

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

 

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишнинг II варианти – мол-мулкка доир ҳуқуқларни ажратиб чиқарилаётган корхона устав капиталига бадал тариқасида ўтказиш. Мол-мулкнинг бундай тарзда ўтказилиши қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботида молиявий қўйилмалар тарзида, ажратиб чиқарилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботида эса – устав капиталига қўшилган ҳисса тарзида акс эттирилади (23-сон БҲМСнинг 56-банди).

Қайта ташкил этилаётган корхонада бухгалтерия ҳисоби:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Бинонинг бир қисми УФга ҳисса сифатида берилаётганда ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

Бинонинг бир қисми ҳақиқатда эскириши УФга ҳисса сифатида берилиши натижасида ҳисобдан чиқарилди

 

0220-«Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Бинонинг бир қисми жамланган қайта баҳоланиши УФга ҳисса сифатида берилаётганда ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Бинонинг бир қисми УФга ҳисса сифатида берилди

 

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

УФга ҳисса сифатида берилган материаллар ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Материаллар УФга ҳисса сифатида берилди

 

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»;

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромад аниқланди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»;

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

 

3

I вариантда активлар тақсимлаш балансида акс эттирилувчи баҳолашда янги корхонага берилади (23-сон БҲМСнинг 55-банди). Шу сабабли ушбу ҳолатда солиқлар бўйича солиқ солинадиган база юзага келмайди.

II вариантда мол-мулк ажратиб чиқарилаётган корхона устав капиталига муассислар ўртасида келишилган, унинг баланс қийматидан фарқланиши мумкин бўлган қийматда берилади. Агар муассислар томонидан келишилган, корхонанинг УФга бериладиган мол-мулк қиймати унинг баланс қийматидан кўп бўлиб чиқса, қайта ташкил этилаётган корхонада мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромад юзага келади. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона учун фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база юзага келади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-қисми ­1-банди, 204-моддаси 7-қисми).

Ажратиб чиқарилаётган корхонада олинган мол-мулк муассисларнинг корхона устав фондига ҳиссаси сифатида ҳисобга олинади ва унга фойда солиғи ёки ЯСТ солинмайди (Солиқ кодексининг ­129-моддаси 3-қисми 1-банди, 355-моддаси 4-қисми 1-банди).

Агар қайта ташкил этилаётган ва янги корхонанинг соф активлари қиймати УФ миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ва 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётларида манфий гудвилл тарзида акс эттирилади (23-сон БҲМСнинг 56-банди).

Ҳисобдан чиқарила боришига қараб у тегишлича солиқ солган ҳолда 9390-«Бошқа операцион даромадлар» счётига киритилади. Манфий гудвиллни ҳисобдан чиқариш тартиби 7-сон БҲМС «Номоддий активлар»да (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика