Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 43 / Бухгалтерга ёрдам

ЯСТ тўловчилари учун қарз

 

«СБХ»нинг 17.10.2017 йилдаги 42-сонида фойда солиғини тўловчилар учун қарзлар билан боғлиқ исталган хўжалик операциясига солиқ солиш бўйича тушунтиришни тез топишда ёрдам берувчи йиғма жадвални чоп этган эдик. Бугун ўқувчиларимизнинг илтимосига кўра «Norma Online» эксперти Лилия Хисматова ягона солиқ тўлови тўловчилари амалга оширадиган қарзлар билан боғлиқ операцияларга солиқ солинишига доир ахборотни таҳлил қилиб, уни тизимлаштирди.

 

КОРХОНАНГИЗ ҚАРЗ БЕРУВЧИ БЎЛСА

Қарз олувчи

 

Қарз шартномасида фоизлар ставкаси

 

Корхонада қайси турдаги харажат/даромад юзага келади

 

Бухгалтерия ҳисобида даромад/харажат қачон ҳисобланади

 

Бухгалтерия ҳисобида акс этувчи даромад/харажат суммаси

 

Солиқ солиш

 

Солиқ ҳисоботларида акс эттириш

 

Бюджетга солиқни ким тўлайди

 

Юридик шахс

 

Фоизсиз

 

Юзага келмайди

 

Ҳисобланмайди

 

Акс эттирилмайди

 

Юзага келмайди

 

Акс эттирилмайди

 

Тўланмайди

 

Жисмоний шахс

 

Юридик шахс

 

Исталган ставка

 

Фоизли даромад

 

Ҳисоблаб ёзиш усули билан1 чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади2

 

Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар

 

Ҳисобланган фоизлар суммасидан фойда солиғи тўланади. Солиқни тўлов манбаи – қарз олувчи ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 156-моддаси)

 

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида. Фоизлар тарзидаги даромадлар ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 160-сатрида ва ­4-илованинг 0202-сатрида акс эттирилади

 

Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида (Солиқ кодексининг 165-моддаси)

 

Жисмоний шахс

 

Исталган ставка

 

Фоизли даромад

 

Ҳисоблаб ёзиш усули билан чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади

 

Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар

 

Фоизлар бошқа даромадлар таркибига киритилади ва уларга асосий (соҳа) фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 132, 353, 355-моддалари)

 

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида. Фоизлар тарзидаги даромадлар ЯСТ ҳисоб-китобига ­2-илованинг 160-сатрида акс эттирилади

 

Қарз берувчи ЯСТни тўлаш пайтида

 

 

 

КОРХОНАНГИЗ ҚАРЗ ОЛУВЧИ БЎЛСА

Қарз берувчи3

 

Қарз шартномасида фоизлар ставкаси

 

Корхонада қайси турдаги даромад/харажат юзага келади

 

Бухгалтерия ҳисобида даромад/харажат қачон ҳисобланади

 

Бухгалтерия ҳисобида акс этувчи даромад/харажат суммаси

 

Солиқ солиш

 

Солиқ ҳисоботларида акс эттириш

 

Бюджетга солиқни ким тўлайди

 

Юридик шахс

 

Фоизсиз

 

Даромад – текин олинган мулкий ҳуқуқлар

 

Ҳисобланмайди

 

Акс эттирилмайди

 

Даромад ҳисобот даврида қарздан фойдаланиш даври учун қарз олинган санада белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Даромад ялпи тушум таркибига киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари)

 

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида. Ҳисобланган даромад суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатрида акс эттирилади

 

Қарз олувчи ЯСТни тўлаш пайтида

 

Жисмоний шахс

 

Юридик шахс

 

Қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам

 

Фоизли харажат

 

Ҳисоблаб ёзиш усули билан чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади

 

Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар

 

Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган фоизлар суммасидан 10%лик ставкада фойда солиғи ушлаб қолинади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди)

 

Солиқ агенти тўлов манбаида ушлаб қоладиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобида 070-сатрда. Ҳисоб-китоб ҳар чоракда, даромад илк бор тўланган чоракдан бошлаб топширилади.

Йил якунларига кўра 30 январгача тўлов манбаида солиқларни ушлаб қолувчи солиқ агенти тўғрисидаги Маълумотларни тақдим этиш зарур

Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида (Солиқ кодексининг 165-моддаси)

 

Даромад – текин олинган мулкий ҳуқуқлар

 

Ҳисобланмайди

 

Акс эттирилмайди

 

Даромад МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси билан қарз шартномаси бўйича ставка ўртасидаги фарқдан ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­135-моддаси).

Даромад ялпи тушум таркибига киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари) 

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида. Ҳисобланган даромад суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатрида акс эттирилади

 

Қарз олувчи ЯСТни тўлаш пайтида

 

Жисмоний шахс

 

Қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам

 

Фоизли харажат

 

Ҳисоблаб ёзиш усули билан чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади

 

Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар

 

Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган фоизлар суммасидан 10%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолинади (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди)

 

Қарз берувчининг фоизларидан ушлаб қолинадиган ЖШДС суммаси4 ЖШДС ҳисоб-китобида қуйидагиларда акс эттирилади:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг ­009-сатрида;

● 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»да;

● 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»нинг 033-сатрида

Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай ЖШДС тўлайди

 

Даромад – текин олинган мулкий ҳуқуқлар

 

Ҳисобланмайди

 

Акс эттирилмайди

 

Даромад МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси билан қарз шартномаси бўйича ставка ўртасидаги фарқдан ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­135-моддаси).

Даромад ялпи тушум таркибига киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари)

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида. Ҳисобланган даромад суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатрида акс эттирилади

 

Қарз олувчи ЯСТни тўлаш пайтида

 

Юридик шахс

 

Қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг (ундан кўп)

 

Фоизли харажат

 

Ҳисоблаб ёзиш усули билан чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади

 

Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар

 

Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган фоизлар суммасидан 10%лик ставкада фойда солиғи ушлаб қолинади (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди)

 

Солиқ агенти тўлов манбаида ушлаб қоладиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобида 070-сатрда. Ҳисоб-китоб ҳар чоракда, даромад илк бор тўланган чоракдан бошлаб топширилади.

Йил якунларига кўра 30 январгача тўлов манбаида солиқларни ушлаб қолувчи солиқ агенти тўғрисидаги Маълумотларни тақдим этиш зарур

Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида (Солиқ кодексининг 165-моддаси)

 

Жисмоний шахс

 

Қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг (ундан кўп)

 

Фоизли харажат

 

Ҳисоблаб ёзиш усули билан чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади

 

Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар

 

Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган фоизлар суммасидан 10%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолинади (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди)

 

Қарз берувчидан 10%лик ставкада ушлаб қолинадиган ЖШДС суммаси4 ЖШДС ҳисоб-китобида қуйидагиларда акс эттирилади:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг ­009-сатрида;

● 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»да;

● 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»нинг 033-сатрида

Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай ЖШДС тўлайди

 

 

1Ҳисоблаб ёзиш тамойилига мувофиқ активлар, пассивлар, ўз сармояси, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва воқеалар бухгалтерия ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади. Ҳисоблаб ёзиш тамойили асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар ундан фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган операциялар тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилиш чоғида жуда зарур ҳисобланади (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон БҲМСнинг 16-банди).

Ҳисоблаб ёзиш тамойили молиявий ҳисоботни тайёрлаш чоғида у тузиладиган даврга тааллуқли барча харажатлар ва даромадлар ҳисобга олиниши кераклигини тақозо этади. Одатда, бухгалтерия ҳисобида фоизларни ҳисоблаш даврийлиги – тегишли ой учун ҳар ойнинг сўнгги санаси (муаллиф изоҳи).

2Солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (Солиқ кодексининг 39-моддаси). Фойда солиғи бўйича ҳисобот даври чорак эканлиги ҳисобга олинса, фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш учун зарур фоизлар суммаси ҳам ҳар чоракда ҳисоб-китоб қилиниши керак.

3Қарз берувчи кредит ташкилоти, Ўзбекистон норезиденти ҳисобланган, шунингдек қарзлар (ссудалар) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ тақдим этилган ҳоллардан ташқари.

4Фоизлар олган шахслар юзасидан йил якунлари бўйича асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топшириш керак эмас (Солиқ кодексининг 187-моддаси). 

 

Изоҳлар:

жадвалда кўрсатилган барча маълумотлар молиявий ва товар қарзларига нисбатан тўғри келади;

амалдаги қонун ҳужжатлари билан қарз шартномасида МБнинг қайта молиялаштириш ставкасини белгилаш кўрсатилмаган, ставка исталган миқдорда бўлиши мумкин.

Прочитано: 1419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика