Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 41 / Ислоҳот

Иқтисодий тараққиёт гарови

 

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармони билан «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди.

 

Фармонга мувофиқ, эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддати, кейинчалик уни узайтириш имконияти билан 30 йилга белгиланиб, ушбу давр мобайнида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади. Асосийси, ушбу ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-4853-сон Фармонида қайд этилган солиқ ва божхона имтиёзлари сақлаб қолинади.

Ургут туманида эркин иқтисодий зона дирекцияси фаолият бошлаб, ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ишлаб чиқилди. 2017–2018 йилларда бу ерда 281,1 млн долларлик 80 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган ва бунинг cамарасида 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Айни пайтда 50 га яқин лойиҳа тасдиқланиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилмоқда.

«Maroqand kabel invest» МЧЖ 2018 йилдан «Ургут» ЭИЗда фаолият бошлайди. Ушбу корхона йилига 2,5 млн дона энергияни тежайдиган, замонавий LED лампочкаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. Умумий қиймати 1,5 млн доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағ ва банк кредити ажратилган. 40 дан зиёд иш ўрни яратиладиган корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозор эҳтиёжини қондириш билан бирга, хорижга экспорт қилинади.

 

Материалларни ҳудудий давлат солиқ бошқармалари маълумотлари асосида М.Назаров тайёрлади.

Прочитано: 153 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика