Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 37 / Инфратузилмавий модернизация

ЎзРТХБ: инновациялар тараққиёти

 

Бугунги кунда ҳар қандай биржадаги электрон савдоларнинг муваффақияти, аввало, технологик омилларга боғлиқ. Буни ҳисобга олган «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ҳам асосий эътиборини илғор инновациялар ва энг замонавий АКТларга қаратмоқда.

 

Мустақиллик байрами арафасида ОАВ вакиллари ЎзРТХБнинг марказий офисида бўлиб, унинг янгиланган ахборот-коммуникация инфратузилмаси билан танишдилар. Бу ерда биржа механизмларини модернизациялаш, биржа савдосини ривожлантиришнинг жаҳон амалиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги ахборотни «биринчи қўл»дан олдилар.

Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Азиз Нагаев ЎзРТХБ фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берди. Барча савдолар электрон усулда ўтказилмоқда, бу эса уларнинг оммабоплиги, очиқ-ошкоралиги, рақобатдошлиги ва тезкорлигини таъминлайди ва биржа кўрсатадиган хизматларнинг сифатини яхшилашга кўмак беради. Биржа савдоларининг электрон тизимига 800 га яқин брокерлик идораси, 1 800 трайдер, шунингдек 14 минтақавий филиал ва 215 савдо майдончаси уланган. Товарлар, контрактлар спецификациялари ва котировкалар тўғрисидаги ахборот биржанинг расмий сайтида автоматик равишда янгиланиб боради. Харидлар тўғрисидаги эълонлар, уларнинг режа-жадваллари, электрон савдо натижалари ва бошқа маълумотларнинг жойлаштирилиши давлат харидларини давлат томонидан самарали назорат қилиш имконини беради.

Мижозларга қулай бўлиши учун порталда бир қатор интерфаол хизматлар ишлаб турибди. Улар қаторида мижоз, брокер, давлат ва корпоратив харидлар иштирокчиларининг шахсий кабинети, шунингдек нархлар мониторинги, онлайн-маслаҳат, мурожаат учун марказ ва форум бор. Реал вақт режимида мижозлар тузилган битимлар мақоми ва ўз счётлари ҳолатини кузатиб боришлари, биржа товарларининг нархларини мониторингдан ўтказишлари, электрон харидлар иштирокчилари эса транзакция операцияларини шахсий кабинет орқали амалга оширишлари мумкин.

Дарвоқе, яқин истиқболда «В2С» электрон тижорат модели ўзлаштирилади, у электрон аукционларга жисмоний шахсларни жалб этишни назарда тутади.

– Электрон биржа савдоларидан ташқари, узлуксиз он-лайн режимда ярмарка савдоларининг электрон тизими ҳам фаолият кўрсатяпти. Бунда Биржада 40 млрд сўмдан зиёд суммада битимлар тузилади ва 4 мингга яқин клиринг транзакциялари ўтказилади, – деб маълум қилди ЎзРТХБнинг савдоларни ташкил этиш бўйича директори Азиз Абдуғаниев.

Биржа савдолари икки сессия режимида 3 соатдан ўтказилади, улар соат 11.30 да бошланади. Ҳар куни иккала сессияда тахминан 1 000 – 1 200 контракт тузилади. Давлат харидлари бўйича 100 дан ортиқ товар позициялари тақдим этилган, улардан 25 га яқини – юқори ликвидли товарлар. Биржа савдолари рўйхатида жами 300 га яқин товар позицияси мавжуд.

Барча ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш – Биржанинг энг муҳим вазифаси. Жорий йилда «HP Blade System» платформаси асосида IT-инфратузилмани модернизациялаш лойиҳаси доирасида юқори технологик дата-марказ ташкил этилди. Натижада Биржа сервер ускунасининг юкланганлик даражаси 80%дан 25%га тушди. «Extreme Networks» коммутаторларида локал ҳисоблаб чиқаришнинг янги тармоғи ўтказилди ва замонавий иш ўринларини созлаш якунланди. Шу тариқа, дата-марказ 15 савдо платформасининг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш, ҳар сонияда 5 мингга яқин буюртма ёки 14 минг транзакцияни қайта ишлаш имкониятига эга бўлди. Бунга Марказда созланган, серверлар ва кластерларни виртуаллаштириш ўртасидаги юкламани тенг маромда мувозанатлаштириш бўйича опция маълумотларига ишлов бериш ҳам имкон яратди.

Эрталабки савдолар бошланиши олдидан «Medium-EX» ХК брокери вакили Ойбек Исмоилов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. У компьютер мониторида операцияни намойиш этган ҳолда, савдолар қандай амалга оширилаётганлиги, биржа савдо сессиялари вақтида электрон буюртмалар бериш ва жойлаштиришнинг баъзи жиҳатлари ҳақида соддагина қилиб гапириб берди. Мижоз билан контрактлар тузиш амалиёти билан таништирди, дилер қандай хислатларга эга бўлиши кераклигини ойдинлаштирди.

Биржа нархлар котировкасини амалга оширади, биржа товарларига стандартларни белгилайди, намунавий контрактларни ишлаб чиқади, савдо тартиб-қоидаларини қайд этади, арбитражни амалга оширади, ҳисоб-китобларни бажаради, ахборот хизматини кўрсатиш билан шуғулланади. Шунингдек ўз мижозларига турли хил хизматлар кўрсатади, шу сабабли ЎзРТХБ савдо майдончасида ишлаш осон ва қулайдир.

Журналистлар ғоятда самарали, замонавий тарзда жиҳозланган фронт-офис фаолияти билан ҳам танишдилар. Унинг хизмат вазифаси – мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиш. У илғор АКТлар ва автоматлаштирилган алоқа воситалари билан жиҳозланган. Мижозларга хизмат кўрсатиш ва меҳмонларни қабул қилиш зоналарида электрон навбат терминаллари, Led-мониторлар ва ахборот киоскалари ўрнатилган. Чунончи, келгусида Биржанинг барча филиалларида худди шундай фронт-офисларни очиш режалаштириляпти.

Бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолиятда IT-технологиялар туфайли чет эллик ҳамкорлар билан шартномавий алоқаларни ўрнатиш усул ва шакллари жиддий равишда ўзгарган. ЎзРТХБ экспорт операцияларини ўтказиш билан боғлиқ бир қатор хизматларни тақдим этади. Уларни амалга ошириш тартибини Биржанинг Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (ҲКП) белгилайди. Экспорт битимини эркин алмаштириладиган валютада амалга ошириш учун кафолат таъминоти бўлиши керак. Бунинг учун харидор ҲКПда очилган ўзининг шахсий ҳисобварағига Биржа томонидан белгиланган миқдорларда чет эл воситасида кафолат таъминоти маблағларини депонентлайди. Биржа савдоларида иштирок этишни хоҳлайдиган чет эллик шахсга ҳисобварақ очиш учун у ҲКПда рўйхатдан ўтказилиши керак. Бунинг учун унинг келиб чиқиш мамлакатида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган бир қатор ҳужжатларни тақдим этиш; клиринг иштирокчиси анкетасини тўлдириш; буюртманома-анкетани имзолаш; имзолар намуналари ва муҳр изи мавжуд бўлган карточкани тўлдириш лозим. Сўнгра биржа савдоларида унинг номидан ва топшириғига кўра иштирок этадиган брокерлик идораси билан шартнома/топшириқ (комиссия) тузиш керак бўлади. Ўз шахсий ҳисобварағини www.client.uzex.uz да активлаштириб, чет эллик мижоз ҳам он-лайн режимида ҳар доим ўз ҳисобварағида пул маблағларининг ҳамда тузилаётган битимларнинг ҳаракатини кузатиб бориши мумкин.

Инфратузилмани модернизациялаш, янги инвестициявий технологиялар Биржанинг мижозлар базасини кенгайтириш имконини берди. Жорий йилнинг 7 ойи ичида бу ерда 5,7 минг янги мижоз рўйхатдан ўтказилди, уларнинг салмоқли қисмини бизнес ҳамжамияти ташкил этади.

Истиқболда ЎзРТХБ электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда битимлар тузишга ўтиш, электрон биржа логистикасини ишлаб чиқиш ва жорий этишни мўлжалламоқда.

 

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз.

 

Суратни ЎзРТХБ матбуот хизмати тақдим этган.

Прочитано: 1725 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика