Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 37 / Божхона

Таъмирлаш учун олиб чиқиш

 

Ишлаб чиқарувчи завод кафолат мажбуриятларига биноан эскирган деталларни алмаштириб беради. Импорт ускунани таъмирлаш учун олиб чиқаётганда ТИА расмийлаштириш керакми?

МЧЖ директори.

 

– Ускуна таъмирлаш учун республика ташқарисига олиб чиқилганда божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимида расмийлаштирилган бўлиши керак. Бу шундай режимки, бунда Ўзбекистон товарлари божхона ҳудудидан ташқарига қайта ишлаш ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона ҳудудига олиб кириш мақсадида олиб чиқилади. Улар божхона божлари ва солиқлар тўланишидан шартли равишда озод этилади. Бу товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди, бундан Божхона кодексининг 54-моддасида назарда тутилган тақиқлар ва чекловлар мустасно (БКнинг 42-моддаси).

Товарни таъмирлаш, шу жумладан, уни тиклаш, модернизация қилиш, унинг бузилган ёки эскирган таркибий қисмларини (элементларини) алмаштириш ёхуд тиклаш, нуқсонларини бартараф этиш товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш операцияси ҳисобланади (БКнинг 43-моддаси).

Товарни ушбу режимга жойлаштириш божхона органининг товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун БК ­21-бобининг қоидаларига мувофиқ бериладиган рухсатномаси асосида амалга оширилади.

Рухсатнома олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади (БКнинг 134-моддаси):

√ ариза;

√ қайта ишлашнинг технологик жараёни тўғрисидаги маълумотлари бўлган техник-иқтисодий асослар (ҳисоб-китоблар), шунингдек ваколатли органларнинг ва (ёки) ваколатли ташкилотларнинг (шу жумладан, божхона лабораторияларининг) қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаларини белгилаш учун аниқ қайта ишлаш технологик жараёнига асосланган хулосалари;

√ қайта ишлашни амалга ошириш учун асос бўлган контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) ёки товарни қайта ишлаш учун олиб чиқишга ва қайта ишлаш маҳсулотларини олиб киришга доир контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) кўчирма нусхаси.

Бунда товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга қуйидаги талабларга ва шартларга риоя этилган ҳолда йўл қўйилади (БКнинг 44-моддаси):

√ олиб чиқилган товарни божхона органлари томонидан уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш мумкин бўлганда, бундан БК 46-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

√ устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун – товарни қайта ишлаш жараёнининг ТИА ваколатли орган билан келишилган бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

√ устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун – товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосаси мавжуд бўлса;

√ агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, божхона органларининг ахборот тизимида ушбу органларнинг рухсатномалари мавжудлиги;

√ ТИАнинг ва амалдаги қайта ишлаш жараёнининг кўрсаткичлари бир-бирига мос бўлиши;

√ товарни қайта ишлаш операцияларининг БК 43-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши.

Бироқ агар товарлар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари:

√ товарларни қайта ишлаш тижорат хусусиятига эга бўлмаган;

товарларни таъмирлаш қайта ишлашнинг мақсади ҳисобланган;

√ бир контракт бўйича қайта ишланадиган товарларнинг божхона қиймати ЭКИҲнинг 500 бараваридан ошмаган ҳолларда айни бир божхона органига тақдим этилганда қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари ТИАИСВ* билан келишилиши талаб этилмайди (ВМнинг 17.08.2004 йилдаги 398-сон қарори).

 


*Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил этилди (13.04.2017 йилдаги ПФ-5012-сон Фармон).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1716 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика