Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 37 / Божхона

Томорқага кўмилган қурол

 

Ўқ отар қуроллар инсон ҳаёти ва жамиятимиз осойишталиги учун хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни ноқонуний равишда сақлаш, олиб юриш ва божхона чегаралари орқали олиб ўтиш қатъиян ман этилган.

 

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Хатирчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда қурол ва ўқ-дориларнинг яширин равишда сақланаётганлигини фош этишди. Фуқаро Т.Ёрқуловнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовлидаги томорқага 1 дона ўқ отар ов қуроли, 2 дона гильза, 7 дона қўлбола усулда тай­ёрланган патрон, 50 грамм сочма дроб ва бошқа мосламалар полиэтилен қопга солинган ҳолда кўмиб қўйилганлиги аниқланди.

Бу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукмига биноан ашёвий далиллар давлат эгалигига ўтказилди. Фуқарога нисбатан ЭКИҲнинг 8 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони талабларига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудига махсус рухсатномасиз қурол яроғ, ўқ-дори ва уларнинг қисмларини олиб кириш тақиқланган.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара-божхона комплексида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.Алимардонов божхона назоратини четлаб ўтиб 39 дона бўш гильза, 198 дона елим гильза пистонлари, 57 дона елим гильза ва бошқа мосламаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамиз божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқ отар қурол ва ўқ-дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Шунингдек, қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний равишда сақлаш жарима, қамоқ ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар шахс ушбу буюмларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод этилади.

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 74 та қонунбузарлик ҳолатида 31 та овчилик қуроли, 12 дона ўқ отар қурол, 621 дона патрон, 4,5 минг донадан ортиқ капсула, 1 700 донадан ортиқ гильзалар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика