Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 37 / Имтиёзли режимда

Ихтисослик бўйича

 

Корхона тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, қўшимча фаолият турлари (савдо, хизмат кўрсатиш) билан ҳам шуғулланади. Ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши умумий ҳажмнинг 60%ини ташкил этади. Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхоналар ЯСТ тўлашдан озод этилади (20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарор).

1. Тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга тақдим этилган имтиёз мақсадли ҳисобланадими?

2. Агар шундай бўлса, ЯСТни ҳисоблаш, мақсадли маблағларнинг харажати қандай ҳисобга олинади ва корхона уларни қайси мақсадларда тасарруф эта олади? ЯСТ ҳисоботида мазкур маблағлардан қандай фойдаланганлиги кўрсатиладими ва қай тарзда?

3. Бу операциялар бухгалтерия ҳисоботида қандай акс эттирилади? Имтиёз қўлланганда маблағлардан фойдаланиш учун қандай муддатлар белгиланган?

4. Бажарилган ишлар умумий ҳажмининг камида 40%ини ташкил этувчи қўшимча фаолият турлари солиқ солишдан озод этиладими?

Л.Медведева, МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар 2021 йил 1 январдан бошлаб ЯСТ тўлашдан озод қилинади (20.04.2017 йилдаги ­ПҚ-2911-сон қарорнинг 2-банди). Бу ўринда ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этиши керак. Имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш қарорда кўрсатилмаган.

 

2

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 13-илова) имтиёз ПҚ-2911-сон қарорга 4-иловага ҳавола қилинган ҳолда 050-сатрда акс эттирилгандан кейин солиқ солиш базаси нолга тенгдир.

 

3

Солиқлар бўйича мақсадли бўлмаган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида расмийлаштириш ва акс эттириш тартиби Низомнинг (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-параграфида белгиланган.

Мақсадли бўлмаган имтиёзларнинг хусусияти бўшайдиган маблағлар суммаси баланс счётларида ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 2-илова, 2-сон-шакл) акс эттирилмаслигидир. Имтиёзли маблағларнинг суммаси 013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари» балансдан ташқари счётининг дебети бўйича акс эттирилади. Имтиёзли давр тугагандан кейин у 013-счётнинг кредитига ҳисобдан чиқарилади. Бундан имтиёзлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида баён этиб бериш керак.

 

4

Имтиёз умуман ташкилотга тақдим этилади. ­Яъни тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисосланиш шартларига риоя қилинганда (умумий ҳажмнинг 60%и) ЯСТ тўлашдан ташкилотнинг бутун ялпи тушуми озод этилади. Шу жумладан бошқа фаолият турларидан олинган тушум ҳам.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1423 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика