Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 37 / Имтиёзли режимда

Имтиёзни қачондан бошлаб қўллаймиз

 

Ташкилотимиз тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради, Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ­ПҚ-2911-сон қарори 2-бандига («Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар ... тўлашдан озод қилинсин») мувофиқ имтиёзни қўлламоқчимиз.

Ушбу имтиёзни қайси пайтдан бошлаб қўллаш керак – 2017 йил бошидан, жорий йилнинг II чорагидан ёки 21 апрелиданми?

Л.М.

 

Имтиёз ҳужжат эълон қилинган кун – 2017 йил 10 майдан бошлаб қўлланади.

Солиқ тўловчи солиқлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган пайтдан ­эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга ҳақли (Солиқ кодексининг ­30-моддаси 3-қисми).

Солиқ кодексининг 3-моддаси 2-қисмида қайд этилганидек, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Солиқ тўловчиларнинг аҳволини енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу уларда тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса (Солиқ кодексининг 3-моддаси 4-қисми)*.

2-бандида сиз тилга олган ва бу билан солиқ тўловчининг аҳволини енгиллаштирадиган имтиёз назарда тутилган Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорида у орқага қайтиш кучига эга эканлиги кўрсатилмаган. Шу сабабли имтиёзни 2017 йилнинг бошидан ёки II чорагидан бошлаб қўллаб бўлмайди. Қарорда кўрилаётган имтиёзни амалга киритиш муддати қайд этилмаганлиги боис у кучга кирган кундан бошлаб, яъни расмий эълон қилинган кундан эътиборан қўлланади (Солиқ кодексининг ­3-моддаси 7-қисми). 

Президентнинг ПҚ-2911-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 10.05.2017 йилдаги 18-сонида расман эълон қилинган. Бинобарин, ҳужжат ҳам, унинг 2-бандида назарда тутилган имтиёз ҳам ана шу санадан бошлаб кучга кирган.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Online» эксперти.

 


*Истисно: солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга (Солиқ кодексининг 3-моддаси 3-қисми).

Тегишли рўйхатда белгиланган хизматларни кўрсатувчи корхоналарнинг 1.04.2006 йилдан бошлаб фойда солиғи ва ЯСТ тўлашдан озод қилиниши назарда тутилган Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарори амалга киритилган санадан кейинроқ расман эълон қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мисол бўла олади. Яъни мазкур ҳолатда ҳужжат орқага қайтиш кучига эга бўлган, сабаби бу унинг ўзида тўғридан-тўғри кўрсатилган.

Прочитано: 1481 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика