Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 37 / Қасамёд

Юртим иқтисодий манфаатларини ҳимоя қиламан!

ОҲБИ тингловчилари тантанали қасамёд қилдилар

 

Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда мазкур олий ўқув юртига қабул қилинган тингловчиларнинг «Ҳарбий ва божхоначи қасамёди»ни қабул қилиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

 

 

 

Давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлмиш божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатларининг ҳимоячиси ҳисобланади. ОҲБИ бугунги кунда ана шу соҳага тафаккури кенг, замонавий билимларга эга, фидойи ёш кадрларни тайёрлашдек шарафли вазифани бажариб келмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Давлат божхона қўмитаси раиси ­М.Тохирий, парламентимиз депутати Қ.Жўраев, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси раиси Д.Кудриддинов ва бошқалар божхона хизматчисининг энг муҳим касб мезони – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Институтда йўловчилар божхона расмийлаштирувини ташкил этиш, криминалистика техникаларини ўрганиш синфлари, интерактив электрон ўқув дастурлари ўрнатилган синфлар, божхона постининг моделлаштирилган ўқув аудиторияси, хорижий тилларни амалий ўрганиш учун лингафонли аудиториялар, ҳарбий машғулот хоналари, божхона экспертизаларини амалга оширишга мўлжалланган замонавий воситалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лаборатория, автомобиль тайёргарлиги бўйича махсус ўқув тренажёрлар ҳамда транспортда амалий машқлар ўтказиш синфлари мавжуд.

Тренинг машғулотларини амалиётга яқинлаштириш мақсадида ўқув майдончалари темир йўл вагони, автобус, фура ва контейнерлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, 2 та замонавий ётоқхона, кутубхона, спорт мажмуаси, тренажёр заллари, тир, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, теннис корти ва бошқа зарур иншоотлар тингловчилар хизматида.

– Юртимиз божхонаси – Ватанимиз остонасидир. Бу остонанинг поклиги, ундан ёвуз ниятли, ғаразгўй кимсалар ўтмаслиги кўп жиҳатдан биз – бўлажак божхоначиларга боғлиқ, – дейди ОҲБИ тингловчиси Шуҳратжон Равшанов.Бугун қасамёд қабул қилар эканмиз, келажакда ана шу масъулиятни чуқур англайдиган божхона хизматининг профессионал ходимлари бўлиб етишиб чиқишга ваъда берамиз.

Тантаналар ОҲБИ қошида ташкил этилган ҳаваскор ансамбль ва ҳарбий оркестр томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика