Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти бошлиғининг буйруғи (АВ томонидан 4.08.2017 йилда 1282-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Чипталарни ҳисобга олиш ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага тузатишлар киритилди.
Йўриқномада ҳаракатдаги таркибни олисдан назорат қилиш тизимидан фойдаланган ҳолда, GPS-трекерлар билан жиҳозланган транспортда йўловчилар ташишни амалга оширишда ҳужжатларни тўлдиришнинг хусусиятлари ёзилган.
Ҳужжат
|
Тўлдирилмайдиган бўлим ва графалар
|
GPS-трекерлар билан жиҳозланган йўналишли таксилар
|
|
Йўл варақаси
|
Олд томонининг «Автотранспорт воситасининг пунктлардаги навбатчилиги» бўлими; олд томонининг 5, 15-графалари; ички томонининг «Ҳақиқатдаги вақт» ва «Иш соатлари 1 ўнлик билан» бўлимлари |
GPS-трекерлар билан жиҳозланган автобуслар ва йўналишли таксилар
|
|
Йўл варақаси
|
олд томонининг 5, 15-графалари; ички томонининг 7–20-графалари; орқа томонининг 3-банди |
Чипталарни ҳисобга олиш варақаси
|
1-бўлим. «Ҳайдовчилар, кондукторлар маълумотлари, автовокзаллар (автостанциялар) қайдлари
|
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 7.08.2017 йилдаги 31 (791)-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Олег Заманов, «Norma Online» эксперти.