Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 25-26 / Имтиёзли режимда

ЯСТ бўйича имтиёзлар: қўллаш ва акс эттириш

 

Бизнинг МЧЖ 2016 йил декабрда янги жиҳоз (ишлаб чиқарилган сана – 2016 йил апрель) сотиб олди, бу ҳақда БЮДда кўрсатилган. Жиҳоз ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини берди.

Янги жиҳоз сотиб олаётган корхона Солиқ кодексининг 356-моддаси ва 1688-сон Низомга мувофиқ имтиёзни қўллаши мумкинми? Агар мумкин бўлса, ушбу имтиёз ЯСТ ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Ҳисоб-китобнинг 4 ва 5-иловалари ҳамда 0502-сатри қандай тўлдирилади? Имтиёзни ҳисобга олиш тартиби қандай?

М.Зоирқулов,

бухгалтер.

 

Агар сотиб олинаётган жиҳоз янги технологик асбоб-ускуна бўлса, корхонангиз ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш тарзидаги ЯСТга доир имтиёзни қўллаши мумкин.

ЯСТ тўловчи корхоналар учун солиқ солинадиган базани янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25%ига камайтириш тарзидаги имтиёз назарда тутилган (Солиқ кодексининг ­356-моддаси).

Имтиёзни қўллаш тартиби Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилган.

ЯСТ бўйича имтиёз технологик жиҳозга унинг харид қилиш манбаидан (ўз маблағлари ёки қарзга олинган маблағлар, шу жумладан лизинг) қатъи назар, берилади.

Солиқ солиш базасининг камайтирилиши жиҳоз фойдаланишга жорий этилган ҳисобот солиқ давридан бошлаб амалга оширилади. Бунда ҳар бир ҳисобот солиқ даврида чегирилиши лозим бўлган маблағ суммаси солиқ солиш базасининг 25%идан ошмаслиги лозим. Яъни технологик жиҳоз жорий солиқ даврининг қайси ойида сотиб олинганидан ва, энг асосийси, фойдаланишга жорий этилганидан қатъи назар, бутун солиқ даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ солиш базаси камайтирилади.

ЯСТ бўйича имтиёз тушум қайси фаолият туридан олинган бўлишидан қатъи назар, солиқ солинадиган базанинг барча суммасига нисбатан татбиқ этилади.

Агар қайта киритилаётган жиҳознинг қиймати жорий солиқ даврда солиқ солиш базасининг 25%идан ошиб кетса, у ҳолда ортган сумма келгуси солиқ даврларида 5 йил доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.

Низомга мувофиқ, чиқарилган санадан бошлаб 3 йилдан ошмаган технологик жиҳоз янги технологик жиҳозга киради. Амалдаги норматив ҳужжатларда ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида асосий воситалар объектларини бундай жиҳозларга киритиш мумкин бўлган бошқа аниқлаштирувчи таърифлар ёки мезонлар белгиланмаган.

Кўпинча амалиётда жиҳозни технологик жиҳозга киритишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилинади.

Агар жиҳозингиз ушбу Рўйхатга киритилган ва жиҳоз чиқарилган (ишлаб чиқарилган) кундан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса, ЯСТ бўйича имтиёздан фойдалана оласиз.

Шуни эътиборда тутиш лозимки, Рўйхат импорт божхона божи ва ҚҚСга доир имтиёзларни қўллаш мақсадида келтирилган. Агар ушбу Рўйхатда жиҳозингиз қайд этилмаган бўлса, уни технологик жиҳозга киритишда «Қайта баҳолаш учун фойдаланиладиган асосий воситаларнинг кодлари (шифрлари)» УЯАН классификаторига амал қилишингиз ва ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнидаги жиҳоз функцияларини ҳисобга олишингиз лозим.

Янги технологик жиҳозни сотиб олишга йўналтирилган маблағлар суммасининг ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­5-иловада акс эттирилади.

5-иловада белгиланган солиқ солинадиган базани камайтириш суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига ­4-илованинг 050-сатрига кўчирилади. 4-илованинг 050-сатридаги қиймат 4-илованинг 010-сатридаги солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш умумий суммасига қўшилади, у ЯСТ ҳисоб-китобининг 0502-сатрига кўчирилади.

Агар корхона бир нечта фаолият турлари билан шуғулланса, камайтириш суммаси бутун солиқ солиш базасидан ҳисоб-китоб қилинади. Бунда фаолият турлари бўйича солиқ солиш базасидан ҳар бир фаолият тури бўйича олинган тушумга мутаносиб равишда чегирилади.

 

МИСОЛ. Корхона февралда қиймати 100 000 минг сўмлик жиҳозни шартнома бўйича сотиб олди ва уни мартда фойдаланишга жорий этди. Корхона тушуми 260 000 минг сўмни ташкил этди: 200 000 минг сўм (реализациядан умумий тушумда 77%) – ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан тушум, 60 000 минг сўм (реализациядан умумий тушумда 23%) – воситачилик шартномалари бўйича ҳақ. Бошқа даромадлар – 10 000 минг сўм. Бунда корхона маҳаллийлаштириш лойиҳасига кўра ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан тушумдан ЯСТ бўйича имтиёзга эга. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотни реализация қилишдан жами тушум – 40 000 минг сўм. Тегишинча, бир йил учун ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база 230 000 минг сўмни (260 000 + 10 000 – 40 000) ташкил этди.

ЯСТ ва камайтириш суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ солинадиган база жадвалда кўрсатилган:

Ҳисобот даври

 

Ҳисоб-китобга кўра ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база (минг сўм)

 

Ҳисобот даври учун камайтириш суммаси
(солиқ солинадиган базадан 25%)

 

I чорак

 

80 000

 

80 000 х 25% = 20 000

 

I ярим йиллик

 

120 000

 

120 000 х 25% = 30 000

 

9 ой

 

170 000

 

170 000 х 25% = 42 500

 

Йил

 

230 000

 

230 000 х 25% = 57 500

 

 

Келтирилган маълумотларга кўра корхона бир йилда солиқ солинадиган базани фақат 57 500 минг сўмга камайтириши мумкин, қолган сумма – 42 500 минг сўм (100 000 – 57 500) келгуси солиқ даврларида (келаси 4 йилдан ортиқ эмас) солиқ солинадиган базани камайтиради.

Жорий даврда фойдаланилмаган имтиёз суммаси – 42 500 минг сўм ЯСТ ҳисоб-китобига 5-илованинг 060-сатрида акс эттирилади ва келгуси солиқ даврининг 010-сатрига кўчирилади.

Ҳисобот йилида ЯСТ 172 500 минг сўм (270 000 – 40 000 – 57 500) суммасидан ҳисобланади.

Бунда имтиёз суммасининг 23%и (13 225 минг сўм) воситачилик фаолиятини, 77%и (44 275 минг сўм) эса – ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишдан тушган тушум бўйича солиқ солинадиган базани камайтиради.

ЯСТ суммаси 21 772 минг сўмни ((200 000 + 10 000 – 40 000 – 44 275) х 5% + (60 000 – 13 225) х 33%) ташкил этади.

 

Солиқ солинадиган базани янги технологик жиҳоз қийматига камайтириш кўринишидаги ЯСТ бўйича имтиёз мақсадли ҳисобланмайди. Бинобарин, уни бухгалтерия ҳисоби счётларида алоҳида ҳисобга олиш керак эмас.

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1837 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика