Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 25-26 / Чегарасиз тадбиркорлик

Қозоғистонда Ўзбекистон товарлари янада кўпаяди

 

Қозоғистон Республикаси делегациясининг мамлакатимизга ташрифи якунларига кўра эришилган Қозоғистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга доир келишувларни амалга ошириш учун Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида қўшма корхоналар – савдо уйлари ташкил этилган.

 

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноатхолдинг» ХК, «Ўзсаноат­экспорт» АЖ, «Ўзтрейд» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан, Қозоғистондаги савдо уйлари манзилларига товарларни консигнация шартларида етказиб беришларига рухсат берилди.

Президентнинг 5.06.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари томонидан Қозоғистон Республикасида ташкил этилган савдо уйлари орқали товарлар экспортини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Ф-4956-сон фармойиши билан уларга бундай ҳуқуқ тақдим этилди.

Маълумот учун: консигнация деганда товарни кейинчалик учинчи шахсларга сотиш учун уни шартнома бўйича контрагентга (консигнаторга) бериш тушунилади.

 

Фармойиш билан мазкур тартиб татбиқ этиладиган савдо уйлари рўйхати тасдиқланган.

Илгари экспорт қилишнинг бундай тартиби алоҳида ҳолларда қўлланилар эди. 1.06.2017 йилдан бошлаб эса хўжалик юритувчи субъектлар олдиндан ҳақ тўламасдан, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасининг сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта полиси мавжуд бўлишидан қатъи назар чет эл валютасига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, шунингдек бир қатор хом ашё товарларидан ташқари) экспорт қилишлари мумкин, агар:

► шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаса;

► товарлар ҳақиқатда экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун ичида мажбурий валюта тушуми таъминланса (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармон).

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1690 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика