Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 23 / Солиқ солиш амалиёти

НТМ учун солиқ режими

 

Бизнинг НТМ халқ таълими муассасалари ходимлари учун базавий тариф ставкалари тизимини қўлламай, штат жадвалида белгиланган маошларга мувофиқ директор ва ўқитувчиларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзади. НТМ директори ўқувчилар таълим олиши учун ўз столлари ва стуллари, компьютерини вақтинча фойдаланишга берди. КТЯДРга мувофиқ бизнинг НТМга ТҲШ – муассаса, ИФУТ – 85590 (бошқа тоифаларга киритилмаган таълимнинг бошқа турлари) кодлари берилди, кичик тадбиркорлик субъектларига мансубликда «йўқ» дея қайд этилган.

1. НТМ ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарорига 3-иловага ва Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова) амал қилиши мажбурийми? Агар мажбурий бўлса, Ягона тариф сеткасига мувофиқ директор ва ўқитувчи разрядини қандай белгилаш мумкин?

2. Директордан олинган столлар, стуллар ва компьютерни ҳужжатлар билан қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, солиқ оқибатлари қандай бўлади?

3. КТЯДР маълумотларидан келиб чиқилса, бизнинг НТМ солиқ солишнинг қандай тизимини (умумбелгиланган ёки соддалаштирилган) қайси вақтдан бошлаб қўллаши керак?

Н.Ем,

НТМ бош бухгалтери.

 

1

Йўқ, мажбурий эмас.

НТМ бюджет ташкилотлари ҳисобланмайди. Улар штат жадвалида белгиланган маошларга мувофиқ раҳбарлар ва ўқитувчи ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзишга ҳақлилар. НТМ халқ таълими муассасалари ходимлари учун белгиланган базавий тариф ставкаларини қўлламасликлари мумкин.

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом (ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарорига 3-илова) бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ёки аралаш молиялаштириладиган халқ таълими муассасаларига татбиқ этилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қўллаш эса фақат бюджет ташкилотлари учун мажбурий (ВМнинг 18.03.1996 йилдаги ­103-сон қарорининг 3-банди).

Шу сабабли НТМ ушбу ҳужжатларни қўллашга мажбур эмас.

 

2

НТМ фаолиятида қўллаш учун директор фойдаланишга берган мебель ва компьютер техникасини қуйидагилар билан расмийлаштириш мумкин:

  • текинга фойдаланиш шартномаси;
  • ижара шартномаси (агар мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўлов назарда тутилган бўлса).

Жисмоний шахс мол-мулкининг НТМга фойдаланиш учун (ижарага) берилиши иккала тараф имзолаган қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Текинга фойдаланиш ёки ижара шартномаси далолатнома тузиш учун асос бўлади. 

Шунингдек директор ўзига тегишли мол-мулкни НТМга текинга беришга ҳақли. Бу ҳолда ҳадя шартномаси расмийлаштирилади.

Текинга олинган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар юридик шахснинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди, 135-моддаси). Бунда нотижорат ташкилотлари томонидан Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар олинишига тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди ва унга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 126-моддаси).

Шу тариқа, НТМ – нотижорат ташкилоти учун текинга олинган мол-мулк ёки ундан фойдаланиш солиқ оқибатларига олиб келмайди.

 

3

КТЯДР маълумотларидан келиб чиқилса, НТМ нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Ходимлари сонидан қатъи назар, у кичик тадбиркорлик субъекти деб ҳисобланиши мумкин эмас. Тегишинча, НТМ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашга ҳақли эмас.

Шу сабабли 2017 йил 1 январдан бошлаб НТМ тадбиркорлик фаолиятидан (шу жумладан пулли таълим хизматларидан) олинган даромаддан умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак.

Бугунги кунда НТМ фаолияти қонунчилик даражасида тўлиқ тартибга солинмаган, бу уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ баҳолаш имконини бермайди. Баъзи қонун ҳужжатларига мувофиқ НТМ нотижорат ташкилотлари сифатида таснифланади. Бошқаларига кўра – нотижорат ташкилоти мақомига эга бўлган ҳолда улар фойдаланишга ҳақли бўлмаган солиқ имтиёзлари ва преференциялари берилади. Бу масала қонуний ҳал этишни талаб қилади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика