Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 20 / Божхона

Масалалар юзма-юз учрашувда ҳал этилади

 

Бугун тадбиркорлар ўз олдида турган масалаларни ҳал қилиши учун кўплаб шарт-шароитлар яратилган

 

Хусусан, аксарият тадбиркорлар экспорт шартномалари тўғрисидаги маълумотларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ЯИДХПда жорий этилган «Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими» орқали киритишмоқда. Тадбиркорларга божхона расмийлаштирувига доир бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида ДБҚ томонидан 22 турдаги интерактив хизматлар амалиётга жорий этилган бўлиб, улар вақтни тежаш, қоғоз харажатларини камайтириш, божхона органларига бормаган ҳолда керакли маълумотларни интернет орқали олиш ҳамда расмийлаштириш имконини беряпти.

 

Бундан ташқари, божхона тўловларидан имтиёзлар берилиб, соҳа йўналишида қўшимча имкониятлар яратилмоқда. Имтиёзлар асосан инвестиция лойиҳалари, маҳаллийлаштириш дастури, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни модернизациялаш, қайта таъмирлаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилган дастурлар доирасида, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашёлар ва материаллар бўйича қўлланилмоқда.

Божхона кодексининг 297-моддаси 13-бандига кўра божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш контракти (шартномаси, келишуви) шартларида назарда тутилган бўлса, божхона божидан, Солиқ кодексининг 211-моддаси 7-бандига кўра қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган.

Масалаларни ҳал этишда божхона хизмати тизимида ишлаб турган «ишонч телефонлари»нинг аҳамияти катта бўлмоқда. Масалан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида узлуксиз ишлаётган 120-76-71 рақамли «ишонч телефони» божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини зудлик билан бартараф этиш, мансабдор шахслар ва божхона ходимлари томонидан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қўл келмоқда.

Тадбиркорлар дардига малҳам бўлишнинг энг сўнгги ва самарадор усули бу улар билан очиқ мулоқот ва юзма-юз учрашувлар ўтказиш ҳисобланади. Тошкент шаҳар божхона бошқармасида очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда бошқарманинг биринчи ўринбосари Т.Режапов қатнашди ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари дуч келаётган муаммолар ҳар томонлама ўрганилди, уларни ҳал этишнинг йўл-йўриқлари изланди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1806 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика