Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 20 / Солиқ солиш

Фақат марказлаштирилган манбалар учун ҚҚС мажбурий

 

2017 йил 1 апрелдан Солиқ кодексига (349-модда) норма киритилди (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 33-банди), унга кўра молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда тендерда ғолиб бўлган иштирокчилар қўллаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар ҚҚС тўлашлари шарт. Бизнинг ҳолатда реализация қилинаётган объект марказлаштирилган манбаларни жалб этмасдан молиялаштирилади. Пудрат шартномаси (пудратчи – ЯСТ тўловчиси) 2015 йилда тузилган, унда ишлар қиймати 17,5%га оширилиши назарда тутилган. Буюртмачи (МЧЖ) жамиятнинг танлов савдоларини ўтказиш тўғрисидаги ички низомига мувофиқ танлов ўтказган. Қурилиш-монтаж ишлари ҳали якунланмаган.

1. 2017 йил апрелдан бошлаб тўлдириладиган ва расмийлаштириладиган бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисобварақ-фактураларда пудрат шартномасида назарда тутилганидек 17,5%ни қўллаш зарурми ёки Солиқ кодексига янги киритилган нормага мувофиқ ҚҚСними?

2. ҚҚС қўлланган ҳолда шартнома суммаси ошади, ошиш суммасига қўшимча битим тузиш керакми?

3. Агар пудрат ташкилотининг танлов савдоларини ўтказиш тўғрисидаги ички низомига мувофиқ буюртмачи унинг танловини ўтказса ва молиялаштириш марказлаштирилган манбалардан амалга оширилмаса, 2017 йил 1 апрелдан Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган норма объектга нисбатан татбиқ этиладими?

Н.Батарина,

МЧЖ раҳбарининг ёрдамчиси.

 

1

Танлов савдолари натижаларига кўра ғолиб – ЯСТ тўловчиси таклиф этган қурилиш қиймати ҚҚС ставкасидан ЯСТ ставкасининг 50%ини (2017 йилда – 17,5%) чегириш йўли билан аниқланадиган фоизга кўпайтирилиши тартиби марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган объектларга татбиқ этилади (Қурилиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилиши ва фаолият лицензияланиши устидан мониторинг қилиш бўйича республика комиссиясининг 6.02.2009 йилдаги 05/23-16-сон баённомасига 1-илова). Агар объектингиз бошқа манбалардан молиялаштирилса, бироқ пудрат шартномасида мазкур ишлар қийматини ошириш фоизи назарда тутилган бўлса, бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштираётганда ҳам уни қўллашга ҳақлисиз.

 

2

Ҳа, ҚҚС тўлаш мажбурияти қурилиш қиймати ҚҚС суммасига ошишига олиб келади. Шу муносабат билан шартномалар ва улар билан боғлиқ ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келади. Бироқ бу фақат марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган объектларга тааллуқли. Сиз тақдим этган маълумотлардан кўринишича, объектингиз улар сирасига кирмайди. Шу сабабли ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларни расмийлаштиришингиз керак эмас.

 

3

ЯСТ тўловчиларнинг ҚҚС тўлаш мажбурияти қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектларгагина тааллуқли (Солиқ кодексининг 349-моддаси). Сизнинг ҳолатда буюртмачи унинг танлов савдоларини ўтказиш тўғрисидаги ички низомига мувофиқ танлов ўтказади. Бунда объект марказлаштирилган манбалардан молиялаштирилмайди. Бинобарин, ҚҚС тўлаш мажбурияти объектингизга татбиқ этилмайди.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика