Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 13 / Божхона

Коррупциянинг олдини олиш – долзарб вазифа

 

Республикамизда жорий йил бошидан амалга киритилган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунда (3.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сон) коррупцияга шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши деб таъриф берилади.

 

Ҳақиқатан ҳам, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш орқали ноҳалол даромад кўриш бугунги кунда кўплаб жамият ва давлатларни издан чиқараётган иллатлардан ҳисобланади. Унинг олдини олишда эса, авваламбор, одамлар, айниқса муайян ваколатларга эга бўлган амалдорлар орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, даромад топишда бундай ноҳалол йўлнинг яхшиликка олиб бормаслигини эслатиш керак бўлади. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан пойтахт шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга кенг имкониятлар бериш хусусида очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Учрашувларда Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон) талабларига амал қилиш, хусусан, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш, коррупцион омиллар шаклланиши имконини бартараф этиш ва бюрократия ҳолатларини тугатиш, порахўрлик ва тамагирликка йўл қўймаслик масалалари хусусида гап борди.

Бу борада қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, янги Қонун қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентимизнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сон қарори билан 2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг амалга оширадиган вазифалари белгилаб берилди.

Ўз навбатида, ДБҚ тизимида коррупция, порахўрлик ва бошқа салбий ҳолатларга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида Божхона органларининг ўз хавфсизлиги бошқармаси ва унинг жойлардаги тузилмалари ташкил этилган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона органларининг ўз хавфсизлиги гуруҳи томонидан 2016 йил давомида бошқармада хизматни олиб бораётган ходимлар билан 60 маротаба профилактик суҳбатлар, 80 га яқин йиғилиш ва учрашувлар ўтказилган. Ушбу тадбирларга божхона ходимларининг ота-она ва оила аъзолари ҳам таклиф этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида йўлга қўйилган узлуксиз фаолият юритувчи 120-76-71 рақамли «Ишонч телефони» ҳам фуқароларнинг божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан тезкор хабар бериш учун қулайлик туғдирмоқда.

 

Баҳодир САФАРОВ,

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бўлими ходими.

Прочитано: 2886 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика